Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл кишида ҳирс уйғонса...

16:52 / 20.10.2018 | Baxtiyor | 3286

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, агар бир эрли, оилали аёл (эрдан ажрашмаган) уйланмаган бўйдоқ йигит билан ўпишиб кўришганда (юзидан ёки лабидан) аёлда ҳирс уйғонса, қалбида фитна пайдо бўлса, ўша аёлни ўз эри билан никоҳи бузиладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрам билан бу каби ишларни қилиш зино бўлади. Агар ўпишаётган эркак эрининг отаси ёки аёлнинг вояга етган ўғли бўлса ва аёлда шаҳват уйғонса, аёлнинг эри билан ораларидаги никоҳи абадий ҳаром бўлади. Агар аёл ўпишаётган эркак ўзининг отаси бўлса ва иккисидан бирида шаҳват уйғонса, ота-онасининг никоҳи ҳаром бўлади. Мутлақо бегона бўлса, қаттиқ гуноҳкор бўлади, лекин никоҳи бузилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat