Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ваъдани бажармаслик гуноҳми?

09:51 / 18.10.2018 | Firdavs | 723

Ассалому алайкум! Мен бир нарса анчадан буён қийнаб келмоқда. Ёшим 26 да, шу вақтгача кўплаб катта-кичик синовларни бошимдан кечирдим. Ана шундай синовга дуч келган вақтим ўз-ўзимга "...агар манна шу синовдан ўтиб мана шундай яхши кунга етсам, мана шунақа иш қиламан..." деб баъзан ўзимга, баъзан эса Аллоҳ олдида ваъда бериб қўярдим. Иймоним сустлик қилибми ё адашишга мойиллигим кучли бўлгани учунми ўша берган ваъдаларимни унутиб қўйяпман. Яъни қандай ваъда, нима қилишга ваъда берганим ҳам эсимда йўқ. Бир ойча бўлиб қолди, энди ваъда берсам ёзиб қўйяпман. Аммо ундан олдингилари эсимда йўқ. Ҳозир бошимга жудаям катта синовли мусибат тушган. Аллоҳимга ҳар ёлвориб ёрдам сўраган вақтим аввал берган ва унутган ваъдаларим ҳақида ўйлайман. Илтимос, менга ёрдам беринглар. Ўша берган ваъдаларимнинг гуноҳига қандай узр сўрашим ва тавба қилишим керак? Ва қандай йўл тутай? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша ваъдаларингиз қасам ҳисобланади. Ниятингиз ҳосил бўлган бўлса ваъдалирингизни ҳаммасини амалга оширишингиз вожиб. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat