Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Қаҳри қул» деган дуо ҳақида

00:00 / 05.01.2011 | eski savollar | 19947

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳазрат, мен бир танишимдан: «Қаҳри қул» деган дуони ҳар куни етти марта ўқиб, ўзига дам солиб юрса, бало-қазолардан асрайди», деган гапни эшитиб қолдим. Мен бу дуо ҳақида унча маълумот тўплай олмадим. Саволим:

1. Иложи бўлса, бу дуонинг мазмуни ҳақида қисқача маълумот берсангиз.

2. Ушбу дуони кунига етти марта ўқиб, ўзига дам солиб юрса бўладими?

3. Агар бўлмаса, бало-қазолардан, ёмон кўзлардан, сеҳр-жодудан асраши учун қайси дуоларни ўқиб, дам солиб юрганимиз маъқул?

Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин. Ҳаммамизга ҳам икки дунё саодатини ато этсин. Омийн.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом!

1. Менда бу ҳақда маълумот йўқ.

2. Бўлмайди. Чунки бу дуони кимдир тўқиб чиқарган бўлиши мумкин.

3. Бунинг учун «чор қул» деб аталадиган, яъни Ихлос, Фалақ, Наас ва Каафирун ҳамда Оятал Курсий каби Қуръони Каримда келган сура ва оятларни ўқиб, дам солиб юрилади.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat