Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусийбат келган ҳонадонда маросим қилишнинг ҳукми нима?

00:00 / 15.01.2007 | eski savollar | 1462
То'й уйлангувчи му'мин уйланаётганда яқинларини чақириб меҳмон қилиб қойишлик ҳақида Пайг'амбаримиз с.а.w дан саҳеҳ ҳадийслар ривоят қилинади.***Аммо мусийбат келган ҳонадонда маҳалладагиларни, яқинларини чақириб меҳмон қилиб дастурҳон тузашлигисуннатда келганми?Мусийбат ко'рган одам ҳикоя қилади:-Биз бувим раҳматлик оламдан утганда анча қарзга ботиб қолдик, маросимларини утказишимиз учун сарфлаган ҳаражатларимиздан.-Нега қарз оласиз?-Аҳир узимда пул ё'қ эди, ойлигим эса оз, уни ҳам 4, 5 ойда беришади.-имкониятиз бо'лмаса нега маросим утказасиз? Аҳр қарз олиб маросим қилмайдику одам.-Биласизми биродар, бу нарсани қилмаса бо'лмайди, сабаб бутун маҳалла аҳли о'лим-нетим бо'лса мусийбат бо'лса маросим қилиб беради. Биз ҳам у маросимларда иштирок этганмиз. Биз ҳам еганмиз уларни дастурҳонларидан. Бу нарсани қилиб бермасам бо'йнимдаги қарзимку.Ҳуллас, бу маросим занжир каби бо'либ уланиб кетган, қарз каби бо'либ кетган.Бу нарсани ислом қандай қабул қилади?Мусийбат келганда маросим қилиб бериш суннатми, вожибми, фарзми, мустаҳабми?қайси амалга киради?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мотам муносабати ила маросим қилишни араб тилида «Вазийма» дейилади. Бу маросим фарз ҳам, вожиб ҳам, суннат ҳам эмас. Аксинча, уни сиз айтган каби қарз олиб қилиш мутлақо мумкин эмас. - Бу каби маросимларни ўзидан оширганда, кун – ой санамай кўнгли истаганда, тирикларнинг ризқини қиймайдиган бўлганда, исрофдан четланган ҳолда бидъат ва хурофотни аралаштирмай, риёкорликдан қочиб, бева – бечора, муҳтожлар ва дуосидан умидвор кишиларга қилса жоиз. Яна қайтариб айтамиз, бу ўзига тўқ ва бой кишилар учундир.- Динимиздаги таом улашиладиган маросимлар асосан мухтожларга яхшилик қилиш учун жорий қилинган. Одамларни муҳтож ҳолга солиб қўйиш учун эмас.- Мўмин-мусулмон киши одамларнинг гапига қараб эмас, шариат ҳукмига қараб амал қилиш керак.- Ўтганларни йўқлашнинг энг кучли услуби уларнинг ҳақига дуо қилишдир. Қарз олиб ош улашишнинг ўрнига ўзлари дуо қилиб туришлари минг марта афзал.- Одамларимиз кўзларини очишлари керак. Билмасалар, билганлардан сўрашлари лозим. Савоб иш қиламан деб, гуноҳга бориб қолмасликлари лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat