Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг аёлидан рози бўлиши

13:27 / 23.09.2018 | Умид | 1107
Ассалому алайкум! Менинг ёшим хозир 26 да, ота онам ажрашиб кетишганига 16-17 йил бўлди (ўша пайт жуда кичкина ва оила хақида тушунчам йўқ эди) ажрашишнинг сабаби отам бошқа аёлни яхши кўриб уйланмоқчиликлари эди. Онам бунга жуда қаттиқ туриб (рашқ қилиб) отамни бу йўлдан қайтариб, фарзандларни келажагини ўйланг деб оилани сақлаш учун қурашганлар. Лекин фойдаси бўлмади. Савол беришимдан мақсадим аёл киши эрининг розилигини олмагунча жаннатга киритилмиди деб эшитганман. Мен онамни жуда қаттиқ яхши кўраман, онамни охиратда нажот топишларини хохлиман, манга маслахат беришингиз учун ушбу савол билан мурожаат қилмоқдаман. Онам ёки ман қандай йўл тутиш лозим?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар талоғини бермаган бўлса розилигини олиши керак. Талоғини олиб бўлган бўлса бегона ҳисобланади ва Аллоҳга тавба қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat