Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3779 савол кайфда намоз õқиш ҳақида

20:44 / 22.09.2018 | Dildora | 838
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен 3779-саволдаги жавобингизни ҳар қандай ҳолатда ҳам намоз ўқисин деган жавобингиз ажаблантириб қўйди. Ахир лирика таблеткаси яхшигина кайф беради, кайфи кетгунича намозга яқинлашиш ҳукми фақат ароқ учунми? Бу жавобингизни ўқиганлар кайфда ҳам намоз жоиз экан деб кайфда бардавом бўлиб қолишмайдими? Беодаблик қилган бўлсам узр шу тўғрисида тўлиқроқ жавоб берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Биз уни қанчалик кайф беришини билмаймиз. Шунинг учун жавобнинг давомида намозни тарк қилиш ўрнига ўша расво ишларини тарк қилишга чақирганмиз. Чунки “Анкабут” сурасида Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади : 

 اتْلُ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِنَ الْكِتَابِ وَأَقِمِ الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاء وَالْمُنكَرِ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ۝ 

45. Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур.

Халқимизнинг табиати ажойибда. Солиҳ амаллар билан гуноҳ амалларни аралаштириб қўядиган кишига кўпроқ “Ёмон амалларингни тарк қил” дейиш ўрнига, “Бу ёмон амалларинг билан қилган яхши амалларингни фойдаси йўқ” деб қилаётган баъзи яхши амалларини ҳам тўхтатишга уринишади. Шуни ўрнига ушбу яхши амалларингни кўпайтиргин дейиш керак. Одатда бундай гапларни умуман ўша яхши амалларни ҳам қилмайдиган одамлар гапиришади. Халқимизда буни “Иштони йўқ, иштони йиртиқ устидан кулибди” деб айтишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat