Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр устига гул қўйиш

14:15 / 20.09.2018 | Гулноза | 1801
Ассалому алайкум! Қайнотам оламдан ўтганлар Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Қайнонам уларни зиёрат қилишга хар борганимизда қабрлари устига гул қўядилар. Биз эр-хотин бу нотўғри эканлигини бир неча марта айтдик, Қуръон тиловат қилиш энг яхшиси эканлигини тушунтирдик, лекин фойда йўқ, гапимиздан хафа бўлаяптилар. Шунга илтимос шу мумкин ёки мумкунмаслиги хакида тушунтириш берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу бошқа дин вакилларининг урф-одатлари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни қандай зиёрат қилишни ўз ҳадисларида баён қилиб берганлар. У зот Бақиъ қабристонига бориб қабр асҳобларининг ҳаққига истиғфор айтиб дуо қилар эдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat