Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Комил иймон

22:17 / 18.09.2018 | Ulug'bek | 790
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, менга комил иймоннинг сирини айтинглар. Мен исломдан буткул йироқ жамиятда улғайдим. Ва шунинг учун ҳам ўша муҳит, ўша бемани ҳаёт тарзи мени тортиб кетаяпти. Қанчалик ҳаракат қилмайин Аллоҳ бизга фарз қилган "иймон келтириш" ишини уддалай олмаяпман. Шунинг учун бошқа амалларим ҳам ўта нуқсонли ёки умуман қила олмаяпман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Комил иймоннинг сири тўғри эътиқодда бўлишдир. Мўмин билан кофир, фосиқ билан мунофиқлар ўртасини ажратадиган асосий нуқта ҳам саломат эътиқоддир. Эътиқод ҳақиқий ва Аллоҳ таолонинг кўрсатмасига мувофиқ бўлса амалий камчиликлар ўз-ўзидан ислоҳ бўлиб кетади. Ҳозирги уламоларда аввалги даврдаги олимларнинг пархезкорлиги, кўп ибодат қилиши ва суннатга амал қилишлари каби эмас. Лекин улардаги соғлом эътиқод қиёматгача топилиши аниқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat