Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги тугилган кизалок

00:00 / 14.12.2010 | eski savollar | 2185
Бисмиллахир Рохманнир Рохийм Бизни яратиб бехисоб неъматларни бериб эвазига бандасидан факатгина шукр килиш ва елгиз узига ибодат килишни буюрган Аллох Азза ва Жаллага чексиз хамду санолар булсин. Аллохнинг хак дини булмиш Исломни олиб келиб уни бизга таълим берган пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо САВ га саловоту саломларимиз булсин.Ассаламу Алайкум ва Рахматуллохи ва Баракатух шайх хазратлари. Аллохниниг розилигини топиш ниятида килаетган хар бир ишингизга Аллох ажру азийм берсин.Дин йулида килаетган ишларингизда Аллохнинг узи мададкор булсин амиийн. Алхамдулиллах Аллох менга фарзанд неъматини ато этди. Куни кеча ширингина кизалокли булдим. Фарзанд курганда солих кишилар хузурига олиб борилади улар болани танглайини ширинлик билан кутариб унга яхши исм танланади ва барака тилаб дуо килишади .Хазрат сизнинг хар бир дакикангиз кийматли шунинг учун Аллохдан кизалогим Аллохнинг узи рози буладиган ва икки дунеда рахмат олиб келадиган салохиятли фарзанд булишини сураб кизалогимнинг хаккига гойибона дуо килишингизни илтимос киламан.Фарзандимни муслима килиб тарбиялашда Аллохнинг узи мададкор булишини ва мени хам Алло Азза ва Жалла сиротул мустакиймда бардавом килишини сураб дуо килишингиздан умидворман. Хазрат мен кизимга бир нечта исмлар куймокчийдим лекин булар оиламизда булганлиги учун оила аъзоларим бошка исм куйишмокчи. Мен танлаган исмлар Хадича,Фотима,Омина.Илтимос яхши исм танлашга ердам беринг ва Раййона билан Зайнаб исмларини маъносини ва бу исмларга нисбатан фикрингизни билдиришингизни сурайман.Кийматли вактингизни олганим учун сиздан узр сурайман Аллох Азза ва Жалла хаммамиздан рози булсин амиийн.Мухлисингиз Мирзохид

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур икки исм ҳам яхши. Раййона жаннатнинг исмларидан биридан олинган. Зайнаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларининг исми. Отасининг зийнати маъносида.

Топ рейтинг www.uz Openstat