Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума номозининг суннати

20:49 / 12.09.2018 | Quran | 862
Ассалому алайкум! Баъзи одамлар Жума номозининг 2 ракат фарзидан олдинги 4 ракат суннатни ўқиш керак эмас бу бидат дейишади бу гап ростми . Ундай болмаса ўқиш кераклигига далил (ҳадис) келтиринг .Жавоб учун одиндан раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уламолардан фақатгина Ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳ жумадан олдинги суннатни инкор қилганлар. Жумҳур уламолар “Жума пешиннинг ўрнига қоим бўлгани учун пешиндан олдинги суннатлар жуманинг ҳам суннатидир” деганлар. 

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي قَبْلَ الْجُمُعَةِ أَرْبَعًا، وَبَعْدَهَا أَرْبَعًا، يَجْعَلُ التَّسْلِيمَ فِي آخِرِهِنَّ رَكْعَةً. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ 

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жумадан олдин тўрт ракъат, кейин тўрт ракъат ўқир эдилар. Саломни уларнинг охиридаги ракъатда қилар эдилар».
Табароний ривоят қилган.    
Ушбу ҳадиснинг ровийларидан фақат Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Саҳмийни имом Бухорий заиф, деган. Бошқа барча ровийлари ишончли. Аммо Ибн Адий ушбу Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Саҳмий ҳақида: «Менинг наздимда бўлаверади», деган. Ибн Ҳиббон эса уни ишончли ровийлар ичида зикр қилган. Бундай одамларнинг ривояти заиф эмас, ҳасан бўлади.
Али Қорий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: «Бу яхши иснод билан ҳам келган. Ҳофиз Ироқий: «Ул зот алайҳиссалом ундан (жумадан) олдин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар», деган».
Энди сиз айтгандан бошқа ривоятларга ўтайлик. Ривоят қилинишича, «Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу жумадан олдин тўрт ракъат, жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар» (Термизий ривоят қилган).
Бу маънода саҳобаи киромлардан келган бир неча ривоятларни Ибн Можа, Абдурраззоқ, Ибн Абу Шайба ва бошқалар ривоят қилишган. Язийд ибн Ҳорундан, Ҳаммод ибн Саламадан, Ҳофиядан ривоят қилинади: «София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳони кўрдим. Имом жумага чиқишидан олдин тўрт ракъат ўқидилар. Кейин имом билан икки ракъат жума ўқидилар» (Ибн Саъд, Зайлаъий ва Ибн Ҳажар ривоят қилишган). (“Ихтлофлар сабаблар ечимлар” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat