Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Воситачи

13:32 / 09.09.2018 | AAA | 783
Ассалому алайкум! Биз Кореяда ишлаймиз бу тарафда кундан кунга бир ажойиб иш авж олиб бормоқда. Бир қарасангиз рибонинг бир турига ўхшайди, бир қарасангиз ўзимиз рози бўлиб берамиз. Саволим шуки бир акамизга корейцлар бугун 3-4 та ишчи керак деб телефон қилсалар у акамиз одам топиб корейц айтган ишни бизга айтади ва иш тугагандан сўнг 1 ойда иш ҳаққимизни корейц оша акамизга беради. Мисол учун корейц 100 минг берса у акамиз шундан 10 минг ўзлари олиб, бизга 90 мингдан беради. Бу ҳолат баъзида ҳар куни бўлади. Бу масалада шариатимиз нима дейди мен доим ўйланиб қоламан бу бировни ҳаққини ейиш бўлса керак яна рибо эмасмикан деб? Агар ўша акамиз корейцни телефон рақамини бериб ўзинглар гаплашиб ишлаб пулларингни олинглар мен аралашмайман деса ҳам бўлади, лекин ундай қилмайди. Агар бир ойда 1000$ га ишласак акамиз 100$ оладилар ва бизга 900$ қолади. Бу иш бошқа талаба болалар орасида ҳам кўпайиб бораётган экан. Шунга бир ойдинлик киритиб берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг 

http://fiqh.uz/maqola/602 


Топ рейтинг www.uz Openstat