Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намозидан олдинги 4 ракаат суннат

00:00 / 05.12.2010 | eski savollar | 866
Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари,бир масала тугрисида сизга савол юллаяпман,олдиндан раҳмат,Оллоҳ рози булсин!1.Жума намозидан олдинги 4 ракаат суннат намозини уқиймиз ҳаммамиз,тақдир насиб қилиб АҚСҲ га келиб,ибодатларда бардавоммиз,бир масжидда узимизни узбекистонлик бир киши савол бериб қолди:бу эрда бир ҳиллар жума намозидан олдин 4 ракаат суннатни уқишмаскан деб,биз шу эрлик олим кишидан сураганимизда(у киши ҳам Узбекиистонлик),ҳа уқилинмайди бу заиф ҳадис,саҳиҳ ҳадисларда уқилинмаган деган жойи бор деб жавоб бердилар,далилим ҳам бор дедилар,биз фақат Қурон ва ҳадисга ёндашиб айтамиз дедилар,машабларга риоя қилишмас экан,шу тугрисида нима дейсиз?2.ҳудди шу одам,таҳоратда оёқ ювуш тугрисида сураганимда,пайпоқ устидан масҳ тортса булади дедилар,бу ҳам саҳиҳ ҳадис экан,шу масалада жавоб берсангиз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

МУАММОНИНГ ЕЧИМИ Пайпоққа ҳеч қандай қайдсиз масҳ тортиш жоиз деганлар ўзларининг бу ҳукмларининг сабаби сифатида кишиларга енгиллик яратиш ниятини келтирадилар. Уларнинг фикрича, иссиқ ўта кучли ўлкаларда, ёз чилласида ҳам юпқа нейлон пайпоқни ечиб оёқни ювиб тоҳарат қилиш машаққатдир. Одамлардан бу машаққатни аритиш шариатнинг талабидир. Қачон пайпоққа масҳ тортиш ҳақида сўз кетса, беихтиёр бир устоз билан шогирдлари орасида бўлиб ўтган суҳбат ёдимга тушади. Ўшанда иссиқ ўлкаларда яшовчи баъзи кишилар пайпоққа масҳ тортиш жоиз деб айтаётгани, буни қандай тушуниш мумкинлигини ҳақидаги саволига устоз қуйидагича жавоб берган эди. Сиз айтган иссиқ ўлкада, иссиқ сабабидан оёқни тез-тез ювиб туриш фойдалидир. Бу ҳақийқатни табиблар ҳам таъкидлайдилар. Ўша пайпоққа масҳ тортишга рухсат берганларга қоил қолмадим. Менимча, ўша одамлар бу гапни айтмаганлари яхши эди. Мазкур устоз бу борада куюниб яна бир қанча гапларни айтган эди. Бу масаланинг бир тарафи.Энди, масаланинг иккинчи тарафига ўтайлиқ. У совуқ туфайли, одамлар совқотиб қолмасин деб пайпоққа масҳ тортишга рухсат беришдир. Муҳаммад Жамолиддийн Қосимий ҳам, бизнинг “мужтаҳид”имиз ҳам ана ўша тоифага мансубдирлар. Улар одамлар совуқда қийланишлари, турли беморликларга чалинишлари сабабидан бугунги кундаги пайпоқларга масҳ тортиш жоиз деган фатво ниҳоятда зарурлигини таъкидлайдилар. Бу мақсадга етиш учун юқорида кўриб ўтганимиздек, турли “ижтиҳод”ларни қиладилар. Улар бу борада Ислом умматининг зубдаси бўлган, асрлар оша миллатнинг эъзозига сазовор бўлиб келаётган ҳақийқий мужтаҳид уламоларга бу масалада хатокорлик нисбатини бериш орқали туҳмат қилишни ҳам ўзларига раво кўрадилар.Аммо совуқда тоҳарат қилиш учун оёқнинг ювишдан келиб чиқадиган машаққатни бошқа йўл билан ҳал қилиш мумкин эмасми деган саволни ўртага қўйишни ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Дарҳақийқат, бу муаммони ҳал қилиш учун албатта, кишиларни энг камида шубҳали ва умматнинг барча ўтган уламолари иттифоқ қилган нарсага тескари йўлдан бошлашдан бошқа йўл йўқми?Авваллари, хусусан бизда бу гапни нима учун кўтарилмаган? Чунки, одамлар совуқ тушганда махси, этик ва уларнинг ўрнини босадиган оёқ кийимларини қийганлар ва шу билан масала ҳал бўлган. Шубҳали ва ихтилофли гаплар бировнинг хаёлига ҳам келмаган. Аммо замон ўтиши билан мусулмонлар уммий тушкинлик асорати туфайли қолооқлик исканжасига кўпроқ туша бориб, оқибатда ўз кийимларини ҳам тайёрлай олмай бошқаларнинг кийимларини кийишга ўтган. Кўпчилик халқларда диний муносабатларда кийиладиган бош кийим қолган, холос. Ҳозирга келиб, нафақат кийим балки ўзига тузукроқ жойнамоз топмоқчи бўлган одам учун хитойда тайёрланган жойномоз таклиф қилинадиган бўлиб қолди. Жумладан, оёқ кийимларимиз ҳам бошқаларнинг оёқ кийимидан иборат бўлиб қолган. Ҳолат шу даражага етдики, бозорларда чўчқанинг териси бор оёқ кийимлари бошқасидан кўпайди. Бир пайтларда одамларнинг фатво сўрайдиган нарсаларидан бири шу масала бўлиб қолди. Эски ва янги китобларни титкилаб, топилмаса ўзи “ижтиҳод” қилиб чўчқа терисидан бўлган ёки ўша нарса аралашган оёқ кийимини кийиш жоиз дея “фатво” чиқарадиганлар ҳам пайдо бўлди.Ана ўша пайтда мен баъзи савдогарларга, сизлар буюртма беришда чўчқа териси аралаштирмай тайёрлашни талаб қилинглар, бўлмаса, бошқа тарафдан оламиз денглар. Шунда харидорни йўқотмаслик илинжида улар сизлар айтган нарсани тайёрлаб беришади деб ўргатдим. Яъни, кишиларда ўзлари ишлаб чиқариш руҳи йўқолгандан кейин, биров тайёрлаган нарсани танлаб олишда ҳам ожизлик тарқалганини айтмоқчиман. Албатта, бу ҳолат яхши эмас. Бу кайфиятни йўқотиш керак.Мисол учун, ўзимиз баҳс қилаётганимиз, ибодатимизга боғлиқ бўлган, бошимизни қотириб, орамизда ихтилоф чиқариб турган, баъзиларимизни аввалги ва ҳозирги барча уламоларга хилоф қилиб, ҳар қандай пайпоққа масҳ тортса бўлади дейишгача олиб бораётган масалани олайлик. Махси ёки унинг ўрнига ўтадиган оёқ кийимига масҳ тортиш жоизлиги етарли ҳужжат ва далили бор, ҳеч ким ихтилоф қилмаган иш. Қиши совуқ бўладиган юртларда оёқни иссиқ тутиш керакли иш. Совуқда тоҳарат қилган киши оёқни ювишда тангликка учраши ҳам бор нарса. Демак, ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо одамларни тоҳарат қилганда оёқни ювишдан озод қилиш. Бизга мухолиф тараф бу муаммони номи пайпоқ бўлса, ўшанга масҳ тортишга рухсат бериш ила ҳал қилмоқчи. Бу билан улар хатарли ихтилоф қўзиб, энг ози барча мўътабар фиқҳий мазҳабларга тамоман тескари ва ўта шубҳали йўлни тутмоқдалар.Шу ерда, ноҳотки бу муаммони ҳал қилиш учун ушбу кўпчиликнинг фикрича нотўғри бўлган ишдан бошқа илож бўлмаса, деган ҳақли савол пайдо бўлади. Албатта, илож бор. Бўлганда ҳам осон илож бор. Тоҳаратда оёқни ювмасдан масҳ тортиш учун оёқ кийимини шариат талабига мослаш. Авваллари шу ишни қилинган. Бизда ҳам одамлар шунинг учун қишда махси ва этик кийиганлар. Яқин – яқинда ҳам этик кийган одамларга қулайлик яратиш мақсадида масжидларда этик устидан кийиладиган халтачага ўхшаш пайпоқлар бўларди. Этикли одам масжидга киришдан олдин этигининг устидан ўша пайпоқни кийиб олар эди. Ҳозирда ҳам, махси кийган кишилар оёқлари иссиқ ҳолда унга масҳ тортиб юришибди. Баъзи кишилар махси кийишни ғарбий модага мос бўлмагани учун ўзларига эп кўрмайдилар. Агар гап шунга бориб тақаладиган бўлса, ўшандай кишиларга ғарбий модага мос бўлиши билан бирга масҳ тортса ҳам бўладиган оёқ кийими керак бўлади. Ўшадай оёқ кийимни тайёрлаш билан иш битади. Аслида, бу каби оёқ кийимини ўзимизнинг пойафзал усталаримиз тайёрлашлари керак. одамларнинг ҳавасларини келтириб, намоз ўқимайдиганлар ҳам, тоҳарат қилмайдиганлар ҳам қулайлиги учун излаб юриб киядиган, ҳаммага урф бўлиб кетадиган маҳсулотлар тайёрлашлари керак. Агар бунинг иложи бўлмаса, ўзимиздан бошқаларга буюртма бериб бўлса ҳам мазкур оёқ кийимини тайёрлатишимиз лозим бўлади. Агар буни ҳам қилмасак, ёки ўзимиз қийланишимиз, ёки дийнимиз амри бўлган ишга нуқсон етказишимиз керак бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat