Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбин ва талоқ

13:17 / 01.09.2018 | Aziz Djuraev | 952
Ассалому алайкум! Мана 7 йил Аллоҳни энг ширин неъмати булмиш зурриёд, фарзанд кўриш орзусида сабрдамиз. Шу вақт ичида тиббий кўриклардан ўтиб, муолажаларни олиб келдик. Бундан чамаси 4-5 йиллар илгари баъзи бир қариндошларимизни қистовлари ва турткилари билан лаънати фолбинга хам боришга тўғри келди. Аллоҳга шукроналар бўлсинки охирги йилларда ўқиб, изланишлар натижасида бу қабих ишларни асло қилишни унутганмиз. Саволимга келсак: эр ёки хотин ёки иккаласи баробар фолбинга борган бўлса никоҳлари бузиладими? Вақт ўтиб бундан хабари бўлмаган эр хотинни орасига талоқ тушадими? Агар бизни орамизга талоқ тушган бўлса шунча вақт зино бўлганми ва бу холатни қандай қилиб тўғирласа бўлади? Раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Зино бўлмасада, никоҳни янгилаб олинг, ўтган ишга тавба ва истиғфор ҳам айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat