Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлнинг ёлғиз сафари

18:48 / 31.08.2018 | 569
Ассалому алайкум! Мен бугун бир марузада аёл кишини ёлғиз сафарга чиқиши жоиз эмас эканлигини эшитиб қолдим, агар аёл киши ёлғиз сафар қилса махрамлари гунахкор бўлишар экан. Менда бир опам бор 4 нафар ўғил фарзанди бор, эри билан айрим сабабларга кўра бирга яшашмайди, опам ўзи алохида ўзини уйида яшайди фарзандлари билан, опам савдогар ўзини шахсий бизнеси бор. Деярли хар хафта Москва шахрига ёки товарга боради автобусда ёки туркияга боради. Москва биздан 1000 км лик масофа, бориб келгунча 2 кун вақт кетади. Савол опам шу товарга ёлғиз бориши жоизми? Агар жоиз бўлмаса қандай йўл тутай? Бориб унга насихат қилсам йиғиштир бу ишингни десам сафарга чиқма десам боларимни ким боқади, ким уни уйлантиради, ким уйли жойли қилади дейиши аниқ. Ишқилиб мен шуларни кўриб туриб даюс бўлиб қолмайманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Албатта маҳрами билан бирга бўлсин. Яъни ўғилларидан бирортасини ўзига шерик қилиб олсин. Қаранг, Аллоҳ Ўзи асрасин бирор беморлик етса уни бегона эркаклар муолажа қилишадими? Ҳолбуки бу жуда тез учраб турадиган ҳолатлардан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat