Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аввобийн намозини ўқиб юрган одам жаҳаннамдан омонда бўлиши ростми?

00:00 / 01.12.2010 | eski savollar | 3245

Ҳурматли Шайx ҳазратлари. Аввобийн намозини ўқиб юрган одам жаҳаннамдан омонда бўлиши ростми? Илтимос, агар вақтингиз бўлса, шу ҳақдаги ҳадисни айтсангиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Фарз ва вожиб намозларни вақтида ўқиш ҳаммасидан афзал.

Аввобийн намози.

Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракъат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракъат ёки икки-икки ракъатдан қилиб ўқилади.

Аллоҳ таоло Исро сурасида шундай марҳамат қилади:

فَإِنَّهُ كَانَ لِلْأَوَّابِينَ غَفُورًا

 «У сертавбалар учун мағфиратлидир», деган (25-оят).

عَنْ عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ حَبِيبِي رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى بَعْدَ الْمَغْرِبِ سِتَّ رَكَعَاتٍ وَقَالَ: «مَنْ صَلَّى بَعْدَ الْمَغْرِبِ سِتَّ رَكَعَاتٍ غُفِرَتْ لَهُ ذُنُوبُهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳабибим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шомдан кейин олти ракъат намоз ўқиганларини кўрдим. У зот: «Ким шомдан кейин олти ракъат ўқиса, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам, гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».

Табароний ривоят қилган.

Валлоҳу аълам.

 Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat