Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом динидан олдинги динлар

05:51 / 13.08.2018 | Феруза | 1274
Ассалому алайкум! Аввало билимсизлигим учун узр сўрайман. Мен бир саволга берган жавобларингиздаги жумлага тушунмадим. Яъни: "Ислом дини ўзидан олдинги динларни тан олади". Саволим шуки, Ислом динидан олдин хам динлар бўлганми? Ислом дини курраи замин пайдо бўлгандан бери мавжуд эмасми? Дунёдаги ягона хақиқий дин Ислом эмасми ва нима учун унда Ислом яхудий ва масихий динларини тан олади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Биз омманинг ақлига яраша қилиб жавоб берганмиз. Омма Ислом дини деса фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари динини тушунишади. Аслида Одам алайҳиссаломнинг дини ҳам у кишидан кейинги барчасини ҳам дини Ислом бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat