Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эри чет элга кетган аёл

16:31 / 11.08.2018 | Sherzod | 2057
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, олдиндан узр сўрайман. Бир таниш аёлим махалламдан. Ҳозирда бева 2та фарзанди бор. Эри чет элга кетиб анча яъни(5-6)йиллар келмай кетган. У эри телефон орқали “кетсин уйимдан, йўлини топсин” деяверганига ота уйига 2 боласи билан қайтиб яшаб келяпди. Орада алоқа бўлгани учун жинсий томондан анча даволанди. Мен ҳам оилалиман, саволим шу аёлни сир тутган холда яъни хеч кимга билдирмай, яширин никоҳимга олсам бўладими? У аёлга 5-6 йил эри билан бўлмагани учун талоқ тушганми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 5-6 йил бирга бўлмагани учун талоқ тушмайди. Ажрашишга далолат қиладиган сўзларни айтган бўлса эридан нияти нима эканлигини сўралади. Агар талоқ мақсадида айтган бўлса ўша айтган вақтида талоқ тушиб, ундан кейин уч ҳайз ўтган бўлса, иддаси ҳам чиққан бўлади. Масалан кетсин, уйимдан йўқолсин деган гап ҳам талоққа далолат қилади, лекин эр нима ниятда айтганини билиш керак. Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat