Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Шаръий Никоҳ Шартномаси" тузиш мумкинми?

00:00 / 13.11.2010 | eski savollar | 885
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Хазратлари!Динимиз Ислом инсоний алоқалар ичида Оилавий алоқани энг муқаддас ва энг муҳим алоқа ҳисоблайди ва бунга мос қонун-қоиадалари ҳам комил даражада эканлиги шубҳасиз. Исломда оила Аллоҳнинг номи ила, Пайғамбарнинг суннати ва мусулмонларнинг гувоҳлиги билан қурилади.Шулар билан бирга, динимиз оиланинг бузулмаслиги учун ҳам барча керакли тадбирларни ишга солганига ишонаман. Бироқ бугунги кунда айнан мусулмонлар яшаётган аксариат жамиятларда ҳам оила, никоҳнинг бузилиши, ёки мумулмонлар учун жуда танг аҳволотга келиши, бунда жуда кўп ҳолатларда мусулмон аёлларимизга зулм бўлиб қолаётгани кузатиляпти. Бундай кўринишлар сабаби - балки биз мусулмонларнинг Дийнимиз амал қилишга чорлаган қоидаларни яхши тушунмаслигимиз, билмаслигимиз, ва/ёки билсак ҳам амал қилмаслигимиздадир?..Ана шундай оила бузилиши олдини олиш тадбирларини, уларнинг ҳикматини янада тўлиқроқ англаш мақсадида ва умидида Сиз Хазратга қуйидаги саволлар мурожаат қилишга ижозаат берсангиз:1. Шариатимизга кўра Никоҳдан ўтишда икки томоннинг истаги/талаби билан расмий, ёзма Шаръий Никоҳ Шартномаси тузилса буладими ва бу Исломий оила давомийлиги, барқарорлигини таъминлашга сабаб бўлоладими? (Бу саволни бериш сабаби - никоҳ ўкилиши вақтидаги гувоҳлар икки томон бир бирига оғзаки берилган ваъдаларида туриши-турмаслиги кафолатини бера олмайдилар-ку..).2. Бундай Никоҳ Шартномасида Шариатимиз талабларидан келиб чиқиб, икки томоннинг мажбуриятларини ва ҳуқуқлари, улар бажарилмаган ҳолатлардаги Оила учун кўриладиган чора-тадбирларни ва ҳуқукларини аниқ ва қисқа қилиб киритилиши мумкинми?3. Никоҳ Шартномасига икки томон Шариатда мажбур деб топиламаган, аммо тақиқланмаган, ва томонлар хоҳишига асосланган шартларни ҳам киритса ва эр/хотин бу шартларни бажариш мажбуриятинин бўйнига олса бўладими? Исломий Никоҳ Шартномаси борасида ожизлик қилиб биломаган илмсизлигим учун узр сўрайман. Биз учун тўғри йўлга юришимизда қилган ҳаракатингиз ва ёрдамингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин!Ҳурмат билан,..

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бундай шартномани тузиш мумкин. Уни бошқа мусулмон ўлкаларда тузиш одати мажуд.2. Ҳа, ўша нарсаларни киритиш мумкин.3. Шариатга хилоф бўлмаса, бўлди.

Топ рейтинг www.uz Openstat