Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо ёзилган қоғозларни иш юрушиши учун ёқиш ва кўмиш

19:39 / 02.08.2018 | Shohjahon | 1234
Ассалому алайкум! Уйимдагилар ишлари юришиши учун домлага бориб ҳар хил қоғозларга дуолар ёзилган ҳолда олиб келишади. Уларнинг айримларини ерга кўмиб, айримларини сувга солиб ичишади. Худдики бу ишдан кейин улардан инс-жинслар узоқроқ юради. Мен доим "Ҳамма нарса Ҳудоданлигини ва фақат Ҳудодан сўраш кераклигини айтаман", лекин уларнинг айтишича у қоғозларга Қуръони Каримдан суралар ёзилар эмиш. Шу ҳақда динимизда нима дейилган? Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Дуо қилинглар ижобат қиламан” деб айтган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сўрасанг Аллоҳ таолодангина сўра, ёрдам талаб қилсанг Аллоҳ таолодангина талаб қил” деган бўлсалар Аллоҳ таоло ва расулини қўйиб бошқа нарсадан нажот излашни нима кераги бор?! Тафсир китобларини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўқиб юрган суннат дуоларини ўқисангиз қайси ўринда нима қилиш кераклигини батафсил ёритиб қўйилган. Бошқа нарсага ҳеч қандай ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat