Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

илтимос, маслахат беринг!!!

00:00 / 12.11.2010 | eski savollar | 1626
Ассалому алайкум хурматли шайх хазратлари!Сизга олдин хам хат ёзганимда сехрга карши узимга дам солишимни айтган эдингиз. Сал кам саккиз ойдан бери бу дард билан курашаман. Беш вакт намоздан ташкари чошгох, хожат ва нафл намозлари, бомдод ва шом намозларидан кейин китобингизда (Рухий тарбия) келтирилган дуолар, аср намозидан кейин тасбехда билган дуо ва оятларни укияпман. Дам солаётганимда кийналаман, хансираб зурга дуоларни укийман. Сал енгиллаганим билан яхши булиб кетолмаяпман.Мендаги холатни тушунтириб бериш кийин. Жуда кийналаман. Худди ошкозонимда бир нарса тургандек ва у нарса юрак, кукрак томок, юз ва миягача ёкимсиз, бехаловат нарса таратади. Тортади шу ерларим. Уйкуларим хам яхши эмас. Охири тушкунликка тушиб булиб, улим сураб Аллохдан йигладим. Сабр килишдан, узимни тутиб туришдан, хаммага худди яхшидек узимни курсатишдан чарчадим. Кучим колмади. Уйдагиларим холатимни куриб дам солдиргани яна домлага олиб боришди. Домла дам солганда безовта булган жойларим енгиллади, хайрон колдим. Домла тахажжуд намозини хам укишимни айтдилар. Кун буйи яхши юрдим, лекин хуфтон намозини "кунут" дуосида дардим яна кучайди. Хатто тахажжуд, хожат намозида хам бу хол такрорланяпти. Айтингчи ошкозондаги сехрни нима билан даволаш керак шу килаётганларим камлик килса, балки бошка чоралари хам бордир. Кузим ёриши керак булган муддатидан утиб кетди, операцияга хам рози булдим. лекин бу холда мен бенамоз ва бетохарат кандай курашаман. Домла операцияга рози булмай тахажжуд намозларини укишим кераклигини, болани берган Аллох качон тугилишини хам узи билади, сабр килиб турчи дедилар. Нима килишим керак? Илтимос, маслахат беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳнинг Ўзидан астойдил сўранг. Ишончли табиблар билан маслаҳат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat