Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

қалбдаги йиги

00:00 / 11.11.2010 | eski savollar | 997
Ассалому алайкум ва рохматуллоху ва баракутуху шайх жаноблари сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эди.Хар жума куни хўжа ахрор вали масжидига жумани ўқишга борганимда бир қорининг овози жуда мега ёқади берилиб кетганимдан кўзимдан дўв-дўв ёш оқади шунда ён атрофимдаги одамлар менга қараб тургандек туйилганидан ўзимни ғалати хис қилиб хутти руйкорлик қилаётгандека хис қиламан ўзимни. Жаноб мазкур холат руйёга кирадими.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ТОАТНИ ОШКОРА ҚИЛИШГА РУХСАТТоатни махфий қилишда ихлос ва риёдан сақланиш фойдаси бор. Тоатни ошкора қилишда эса, бировларнинг эргашиши ва одамларга яхшиликни тарғиб қилиш фойдаси бор.Ҳажга ўхшаш ибодатларни эса, махфий қилишнинг умуман иложи йўқ. Бас, шундай экан, амални ошкора қилган одам қалбини кузатиб бориши лозим. Токи унда махфий риёнинг муҳаббати пайдо бўлмасин. Доимо одамлар эргашишини ният қилиб турсин. Бас, кимнинг нафси бақувват бўлиб, ихлоси бут бўлса, унинг наздида одамларнинг мақтови ва қоралови ҳеч нарса бўлмай қолса, амалини ошкора қилавериши мумкин. Чунки яхшиликка тарғиб қилиш яхшиликдир.Салафи солиҳларнинг бир жамоалари одамлар ўрнак олиши учун ўзларининг аҳволи шарифларидан баъзиларини ошкора қилар эдилар. Улардан бирлари жон таслим қилиш пайти келганда: «Менга йиғламанглар! Мен мусулмон бўлганимдан бирор оғиз хато гап гапирганим йўқ», деган.Абу Бак ибн Айёш раҳимаҳуллоҳу ўғлига: «Бу ҳужрада Аллоҳ таолога маъсият қилишдан ҳазир бўл! Мен унда ўн икки минг марта хатм қилганман», деган.ГУНОҲНИ БЕРКИТИШГА РУХСАТБаъзи кишилар гуноҳни беркитиш риё деб ўйлайдилар. Аслида эса ундоқ эмас. Риё қилмайдиган содиқ банда ўзидан маъсият содир бўлганда беркитса жоиз. Чунки Аллоҳ таоло гуноҳларнинг ошкора бўлишини ёқтирмайди ва беркитилишини яхши кўради.Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен шаҳарнинг четида бир аёл билан бирга бўлдим, у билан жинсий алоқа қилмадим-у, бошқасини қилдим. Мана, мен турибман, нима қилсангиз, майли», деди. Умар розияллоҳу анҳу унга: «Аллоҳ сени беркитибди, сен ҳам ўзингни беркитганингда эди…», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у одамга ҳеч нарса демадилар. У ўрнидан туриб жўнаб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ортидан бир кишини юбордилар. У бориб, ҳалиги одамни чақирди-да, унга: «Наҳорнинг икки тарафида ва кечанинг бир қисмида намозни тўкис адо эт. Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказур. Бу эсловчилар учун эслатмадир», оятини ўқиб берди. У ердаги одамлардан бири: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, бу унинг ўзига хосми?» деди. У зот: «Йўқ! Барча одамларга», дедилар».Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.Анас розияллоҳу анҳудан ривоя қилинади:«Бир одам келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга (зино жазосига) лойиқ иш қилдим. Уни менга жорий қилинг», деди. У зот ундан у нима эканини сўрамадилар. Намоз вақти бўлди. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлганларидан сўнг, ҳалиги одам ўрнидан туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга лойиқ иш қилдим, менга Аллоҳнинг ҳукмини жорий этинг», деди. У зот: «Биз билан намоз ўқидингми?» дедилар. У: «Ҳа», деди. «Батаҳқиқ, Аллоҳ сенинг гуноҳингни мағфират қилди», дедилар у зот».Бухорий ривоят қилган.Ҳа, банда гуноҳ қилган бўлса ҳам, қалбида Аллоҳ таоло муҳаббат қилган нарсаларга муҳаббат бўлиши мумкин.Риёдан қўрқиб тоатни тарк қилишда ҳам ҳолатга қаралади. Агар амалнинг боиси дунё бўлса, уни тарк қилиш лозим. Чунки бундай амал тоат эмас, маъсиятдир. Агар амалнинг боиси дин ва холис Аллоҳ таоло учун бўлса, уни тарк қилиш лозим эмас. Чунки унинг боиси диндир.Шунингдек, риё дейилишидан қўрқиб, амал тарк қилиниши дуруст эмас. Чунки бу шайтоннинг ҳийлаларидандир. ОДАМЛАР КЎРСА ҚИЛИНАДИГАН ВА ҚИЛИНМАЙДИГАН ИШЛАРКиши таҳажжуд намози ўқийдиган одамлар билан бирга тунаб қолиши мумкин. Улар кечанинг кўпини намоз ўқиш билан ўтказар эканлар. Унинг одати маълум соатдагина қоим бўлар эди. Энди кўпчиликка қўшилиб, уларнинг қилганини қилди. Улар рўза тутса, бирга рўза ҳам тутди. Агар улар бўлмаганида тутмас эди.Баъзи одамлар мазкур кишини риёкор деб ўйлаши мумкин. Аммо бу мутлақо нотўғри. Бунинг тафсилоти бор. Тафсилоти эса қуйидагича: ҳар бир мўмин Аллоҳ таолонинг ибодатига рағбат қилади. Аммо баъзи тўсиқлар бўлади. Гоҳида ғафлат босиши ҳам мумкин. Кўпинча бошқаларни кўриш ғафлатнинг кетишига ва тўсиқларнинг очилишига сабаб бўлади. Инсон ўз уйида оила аъзолари ила ҳузурланиши ва юмшоқ жойларда ётиши мумкин. У бегона жойда ётиб қолса, мазкур тўсиқлар йўқ бўлади ва яхшилик қилишга сабаб пайдо бўлади. Ўшалардан бири обидларни кўришдир.Ўз уйида таомлар кўплиги учун рўза тутиши қийин бўлиши мумкин. Бундай пайтларда шайтон тоатдан тўсиш учун ҳаракатга тушади. У бандага, агар одатдагидан бошқача йўл тутсанг риёкор бўласан дейди. Унинг васвасасига банда эътибор бермаслиги керак.Банда риё офатларини яхшилаб ўрганиб олиб ниятни тўғрилаши керак. Зотан, риё чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир.Қалбида барча тоатларини Аллоҳ таоло билиб туриши ҳақида қаноат ҳосил қилиш лозим. Бундай қаноат Аллоҳ таолодан қўрқадиган ва Ундан умидвор бандадагина бўлади. У ихлосдан ноумид бўлмаслиги керак. Иброҳим ибн Адҳамдан ривоят қилинади: «Мен маърифатни Самъон деб номланадиган роҳибдан ўрганганман. Мен унинг хилватхонасига кириб:– Сен неча йилдан бери бу хилватхонадасан? – дедим.– Етмиш йилдан бери», – деди.– Таомининг нимадан иборат? – дедим.– Ҳар кеча бир дона нўхат, – деди.– Ушбу нўхат донаси сенга кифоя қилиш учун қалбингда нима қўзғалади? – дедим.– Рўбарангдагиларни кўраяпсанми? – деди у.– Ҳа», – дедим.– Улар ҳар йили ҳузуримга бир кунга келадилар. Хилватхонамни зийнатлайдилар ва унинг атрофида айланиб, мени улуғлайдилар. Қачон нафсим ибодатни оғир санаб қолса, унга ўша соат иззатини эслатаман. Мен бир соат иззати учун бир йиллик машаққатни кўтараман. Бас, эй ҳанийфий! Абадий иззат учун бир соат машаққатни кўтар, – деди. Қалбимда маърифат виқори пайдо бўлди.– Яна зиёда истайсанми? – деди.– Ҳа, – дедим.– Хилватхонадан туш, – деди.Тушган эдим, ичига йигирмата нўхат донаси солинган қаҳва идишини берди ва:– Монастирга кир. Улар мен сенга берган нарсани кўрдилар, – деди.У ерга киришим билан насоролар мени ўраб олдилар ва:– Эй ҳанийфий! Роҳиб сенга нима берди? – дейишди.– Ўз таомидан бир оз нарсани, – дедим.– Сен уни нима қиласан? Биз унга ҳақлимиз. Уни бизга сот, – дейишди.– Йигирма динор, – дедим.Улар менга йигирма динор бердилар. Роҳибнинг олдига қайтиб бордим.– Хато қилдинг. Агар йигирма минг баҳо қўйганингда ҳам, берар эдилар. Бу У зотга ибодат қилмайдиганнинг иззати. Ибодат қиладиганнинг иззати қандай бўлишини ўзинг билиб олавер. Эй ҳанийфий! Роббинг ибодатига юзлан! – деди». ШУҲРАТ ВА РИЁСАТ МУҲАББАТИОдам боласи шуҳрат ва риёсат кетидан қувадиган бўлса, хатолари кўпайиши ва ношаръий ишларни қилиши эҳтимоли кучаяди. Шуҳратпарастлик ва мансабпарастлик ўз эгасини кўпгина яхшиликлардан тўсади. Гоҳида бу икки нарсага берилиб кетиш одамни кўпгина ёмонликларга ва хусуматларга бошлайди. Бу иккиси ҳам қалб хасталикларига киради. Ёруғ дунё охират экинзоридир. Бу дунёдаги барча нарсадан охират учун зоду роҳила олиш мумкин. Зарур озиқ-овқат ва кийим-кечак сотиб олиш учун керакли мол лозим бўлгани каби, одамлар билан бирга яшаш учун керакли обрў ҳам лозим бўлади. Инсон ўзига керакли озиқ-овқатни тарк қилиши мумкин эмас. Шунинг учун ўша таомга ва уни сотиб оладиган молга муҳаббат қўйиши ҳам табиий нарса. Шунингдек, бу дунёда яшаш учун инсонга бошқалар билан алоқа қилишгда ҳожати тушади. Унинг ёрдам берадиган дўстга, илм берадиган устозга, хизматини қиладиган устага ва бошқаларга ҳожати тушиб туради. Ана ўшаларнинг олдида ҳурмат эътиборга сазовор бўлиши учун ҳаракат қилишнинг ҳеч айби йўқ. Чунки орбў эътибор мақсадга эришиш воситаларидан биридир. Бас шундай экан, ўзи учун керак бўлган нарсага хизмат қиладиган мол ва обрў-эътибор қораланиши мумкин эмас. Қуръони каримда Юсуф алайҳиссаломнинг тилидан: «Мени ернинг хазиналари устига қўй. Албатта, мен муҳофаза қилувчи ва билувчиман», дейилган (“Юсуф” сураси, 55-оят)Аммо бу икки нарсага айни мол ёки обрў бўлгани учун банданинг зарурати ва ҳожатидан зиёда тарзда ружуъ қўйиш қораланади.Аммо мол ва шуҳрат эгаси уларни маъсият учун ишлатмасалар, уни фосиқ ёки осий дейишга бировнинг ҳақи йўқ. ШУҲРАТПАРАСТЛИК ДАВОСИШуҳратпарастлик дардига мубтало бўлган шахс одамларга ёқишдан бошқа нарсани ўйламай қўяди. У нима қилиб бўлса ҳам, кўпчиликка ёқиш учун уларга хушомад қилиш йўлига ўтади. Гапу сўзини, ҳатти ҳаракатини ва бору будини уларнинг олдида ўзини улуғлашга қаратиш пайидан бўлади. Манна шунинг ўзи мунофиқликнинг уруғи ва фасоднинг бошланиши бўлади. Бу эса ўз навбатида ибодатларга беписандлик билан қарашга ва уларни риё учун бажаришга олиб боради. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кишининг мол ва шуҳратга бўлган ҳирси унинг дини учун қўйлар ичига қўйиб юборилган икки оч бўридан ҳам ёмондир», дедилар».Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.Молу дунё ва шуҳратга бўлган ҳирс ўз эгасини барча ёмонликлардан қайтмайдиган қилиб қўяди. Оқибатда у ўша икки нарса ортидан тушиб, динини барбод қилади. Шунинг учун, динимни бўрилар еб кетмасин, деган банда дунёга ва шуҳратпарастликка ҳирс қўймаслиги лозим.Бас, шуҳратпарастлик дардини даволаш вожибдир. Бу даво илм ва амал билан бўлади. Илм билан даволаш қуйидагича: Шуҳратпараст аввало нима учун шуҳратга муҳаббат қўйганини яхшилаб ўйласин. Албатта, одамларнинг ўзларига ва қалбларига эга бўлиш учун бу нарса қачонгача давом этиши мумкин? Агар ҳеч офат етмай, тўлалигича давом этганда ўлимигача бўлади, холос. Шундай экан, у нарсага бунчалик ўч қўймаса?!Кейин шуҳрат эгаларига бир назар солсин. Уларни турли туман хавфу хатарлар ўраб турмайдими? Обрў ва мансаб эгаларига барча ҳасадгўйлар ҳасад қилмайдими? Уларга зарар етказиш учун пойлаб турмайдими? Бунинг устига шуҳратпарастларнинг ўзлари шуҳрат супасидан тушиб қолишдан доимо қўрқиб турмайдими? Қалблар қайнаб турган қозон кабидир. Шуҳратпараст қай бир қалбнинг риоясини қилиб улгиради? Яхшиси, шуҳратпарастликнинг ўзини тарк қилиб қўйса бўлмайдими? Ана шунда кўпгина балолардан холос бўлади. Аммо ҳеч нарсани йўқотмайди.Шуҳратпарастликни амал билан даволаш.Бу одамларнинг қалбидан шуҳратпарастликни туширадиган ишларни амалга ошириш билан бўлади.Подшоҳлардан бири машҳур зоҳидни зиёрат қилмоқчи бўлибди. Подшоҳ манзилига яқинлашиб келаётганини билган зоҳид кўп таомларни олдига қўйиб, оғзини тўлдириб, шоша- пиша емоққа турибди. Буни кўрган подшоҳнинг ҳафсаласи пир бўлиб, ортига қайтибди. ОДАМЛАРНИНГ МАҚТОВИ ВА ТАНҚИДИКўпчилик одамлар мақтовини яхши кўриб танқидини ёмон кўрганидан ҳалокатга учрайди. Уларнинг барча ҳаракатлари одамларнинг розилигини топишга, мақтовига эришиб, танқидидан қутилишга қаратилган бўлади. Албатта, бу оғир дарддир ва уни даволаш зарур.Одамларнинг мақтовига ўч бўлиш хасталигидан қутилиш қуйидагича бўлади. Аввало, одамлар сизни қайси сифат ила мақташаётганига назар солинг. Агар ўша сифат ҳақиқатан ҳам сизда бор бўлса, икки хил бўлади. Биринчиси – илм ва тақво каби хурсанд бўлишга арзийдиган сифат. Бундай ҳолатда мақталган одам оқибатдан ҳазир бўлиши керак. Ўша қўрқинч уни мақтовга маст бўлишдан сақлайди. Агар оқибати яхши бўлиши хурсандчилик сабаби бўлса, Аллоҳ таоло берган фазлдан хурсанд бўлиш керак. Одамларнинг мақтовидан эмас. Иккинчиси – мансаб ва молга ўхшаш хурсанд бўлишга арзимайдиган сифат. Бу нарсалардан хурсанд бўлиш худди тезда қуриб хашакка айланадиган кўкатдан хурсанд бўлишга ўхшайди. Бундан эса, фақат эси пастларгина хурсанд бўлади.Агар сиз мақталган сифат сизда бўлмаса ҳам мақтовдан маст бўладиган бўлсангиз, эсипастликдан бошқа нарса эмас.Танқидни ёқтирмаслик ҳам оғир дард ҳисобланади. Уни ҳам эринмасдан зудлик билан даволаш лозим. Бу борадаги гапнинг қисқаси қуйидагича: Агар сизни танқид қилган кишининг гапи тўғри бўлиб насиҳатни ирода қилган бўлса, ғазабланмасдан унинг гапини яхши қабул қилиш керак. Чунки у сизга айбларингизни ҳадя қилмоқда. Агар танқидчи насиҳатни ирода қилмаган бўлса, у ўз динига нисбатан жиноят қилибди ва сиз унинг гапидан фойда олибсиз. Чунки у сизга билмаган нарсангизни билдирибди ва унутган нарсангизни эсингизга солибди.Агар танқидчи сизда йўқ нарсаларни айтиб бўҳтон қилган бўлса, сизга қуйидаги уч нарсадан бири бўлади:1. Агар сиз мазкур айбдан холи бўлсангиз ҳам унга ўхшаш бошқа айблардан холи эмассиз. Аллоҳ таоло ошкор қилмай турган айбларингиз кўп. Аллоҳ таоло танқидчига сизнинг ўша айбларингизни билдирмаганига шукр қилинг. 2. Танқидчининг туҳмати сизнинг гуноҳларингизга каффарот бўлади.3. Бўҳтончи ўз динига нисбатан жиноят қилди. Ўзига қарши Аллоҳ таолонинг ғазабини қўзитди. Сиз Аллоҳ таолодан уни афв қилишини сўранг. Бир киши Иброҳим Адҳамни уриб бошини ёрганда унинг ҳақига дуо қилиб шундай деган экан: «Бунинг сабабидан ажр олдим. Менинг сабабимдан азобга қолмасин».

Топ рейтинг www.uz Openstat