Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устозни зиёрат қилиш

10:58 / 28.07.2018 | muxayyo | 893
Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки менига бундан анча йиллар олдин дийнимиздан бўлмаган бир инсон хунар ўргатиб қаттиқ қўллик билан устозлик қилиб 1-2йил ичида мени жуда кучли ва ўзига ишонган хунар эгаси бўлишимга сабабчи бўлганлар. Йиллар давомида Аллоҳга шукурки Аллоҳ берган ризқ насибам ва шу хунарим орқасидан ишлаб оиламга сарфлаяпман. Эшитишимча устозим рак касалига чалинибдилар, мен аёл бошим билан шу эркак устозимдан хабар олсам бўладими? Олдинлари хабар олардим кейин аёл киши номахрам инсон билан гаплашса бўлмаслигин билгач хабар олмай қўйдим. У инсон менга қизим қаторисан деб кўп яхшиликлар қилган. Ҳозирда аёли билан ёлғиз яшайди, фарзандлари Ўзбекистондан кўчиб кетишган. Мен қандай йўл тутсам тўғри қилган бўламан? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Албатта уларни зиёрат қилишингиз, ҳолидан хабар олишингиз керак бўлади. Аёл киши бегона эркаклар билан зарурат юзасидан муомала қилишига шаръан рухсат бор. Шаҳват юзасидан бўлиши жоиз эмас. Ҳадисларда инсонларга ташаккур билдирмаган, шукур қилмаган инсон Аллоҳга ҳам шукур қилмаган ҳисобланади – дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat