Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келин саломда эгилиш

18:49 / 26.07.2018 | Abdulaziz | 3009
Ассалому алайкум! Муслим.уз сайтидаги бир мақоладаги матндан иқтибоз келтираман. Салом бериш вақтидаги эгилишнинг ҳукми тўғрисида келган фаслда айтилишича, эгилиб салом беришдан қайтарилганмиз. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Киши биродарига йўлиққанда (саломлашиш учун) унга эгилса бўладими?» деб сўрадилар. Шунда у зот: «Йўқ», дедилар («Мажаллатул буҳусил исламия»). Демак, «келин салом» маросимида келинларимиз етти букилиб салом берар эканлар, бу шариатимизнинг кўрсатмасига хилофдир. Агар намоздаги рукуъ даражасида эгилиб салом берса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Қолаверса, янги келинчак барча меҳмонларнинг олдида кетма-кет эгилиб салом беравериши унинг нафақат жисми, балки кайфиятига ҳам салбий таъсир қилади. Иқтибоз тугади. Ҳозирда сир эмаски, кўп келинлар намоздаги руку даражасидан ҳам кўпроқ эгилиб салом беришади келин саломда. Жоҳил бўлгандан кейин шундай бўлади. Шундай эгилиш ширкми? Шундай деб айтган одам гуноҳкор бўлмайдими яъни Аллоҳдан ўзгага шундай эгилиш ҳақида.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кундаги бизнинг урфимизга кирган келин саломлар ҳаром амал ҳисобланади. Шунга мажбур қилаётганлар ҳаромга тарғиб қилиш ва мажбур қилиш ҳисобланади. Гап бу ерда салом беришда эмас, балки Аллоҳга рукуъ қилгандек бандаларга рукуъ қилишда. Аллоҳ бандаларини Ўзига ибодат деб белгилаган ишларни масалан сажда, қурбонлик ва ҳоказоларни бандалари учун қилишни ҳаром қилган. Валлоҳу аълам! 

Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг 

http://fiqh.uz/maqola/626

Топ рейтинг www.uz Openstat