Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота қизини ўпса.

00:00 / 01.11.2010 | eski savollar | 1842
Ассаламу алейкум ва рахматуллоҳи ва барокотуҳ.Мен Со'фи Оллоёр ёзган китоб "Маслак ул-Муттақийн"да о'қигандимки,ота балог'атга етган қизини о'пса қизнинг онаси отага ҳаром бо'лар экан,шахват бирла бо'лса ҳам,бо'лмаса ҳам,агар бошида ро'мол бо'лсаю,бошидан о'пса ҳам.Шу масалада сиз нима дейсиз домла?Шу ҳақда ривоят борми,ёки бунга акс ривоят борми?Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Довуд, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтади: «Кўринишда, ҳайбатда, ўзини тутишда, ўтириш ва туришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, у зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтказар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди».

Топ рейтинг www.uz Openstat