Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридиннинг мулки

08:45 / 17.07.2018 | Abdulloh | 569
Ассалому алайкум! Дўстимга рус йигитларининг коптогини беришди. Буни ўғирланганини билди, уни олса бўладими ёки ҳаромми? Яъни ўғирланган нарсаларни пулга сотиб олса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Фиқҳда қоида бўлиб, унда “Олиш ҳаром бўлган нарсани ўзга олиши ҳам ҳаром. Масалан бировнинг нарсасини ўғирлаш ҳаром, ўғирланганини билиб туриб уни ўғридан олиш ҳам ҳаром”. Бошқа нарсалар ҳам шунинг остига кираверади. Масалан пора, фоизга пул, бировнинг мулкини тортиб олиш, шариат ҳаром қилган нарсаларни сотиб топилган мол-мулклар, зино каби ҳаром йўллар билан пул топиш ва уларни шу йўллар билан топилганини билиб туриб олиш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat