Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Орага ростдан ҳам талоқ тушганми ва фарзандларим ҳам отасига бегонами?

00:00 / 28.10.2010 | eski savollar | 3050

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ушбу сайтни кўриб, жуда мамнун бўлдим. Мени анчадан бери қийнаётган савол билан сизга мурожаат қилмоқчиман. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. (Балки бундай саволга жавоб бергандирсиз). Мен 2 ойлик келинлигимда қайнонам билан келиша олмай, уйдан кетдим. Бўйимда ҳомилам бор эди. Шу бўйи куёвим билан мутлақо учрашмадик. Ҳатто телефон орқали ҳам гаплашмадим. Ҳозир фарзандли бўлдим. (Улар эгизак.) Аммо қайнонам, орага талоқ тушган, деб, куёвимни умуман яқинлаштирмаяпти. Фарзандларим ҳозир 3 ойликдан ошиб қолишди. Мен ўшандан бери онамникидаман. Айтинг-чи, ҳурматли Шайх, биз ҳозирда куёвим билан 10 ойдан ортиқроқ вақт мобайнида кўришмадик. Орага ростдан ҳам талоқ тушганми ва фарзандларим ҳам отасига бегонами?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Эр талоқ қилмаса, ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Сизлар ярашишни тезлатинглар, болаларингизни биргаликда тарбия қилинглар. Ота-оналарингиз ҳам Аллоҳдан қўрқсинлар. Сизларнинг орангизда ғов бўлмасинлар. Аксинча, ёшларга насиҳат қилиб, яраштириб қўйсинлар.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat