Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шом намози деб ўйлаб хуфтон намозига иқтидо қилиш ҳақида

00:00 / 25.10.2010 | eski savollar | 2617

Ассаламу алайкум, Шайх ҳазратлари! Қуйида жамоат намозидаги бир ҳолат ҳақида савол билан мурожаат қилишга рухсат этсангиз. Мен чет давлатда аэропортда ишлайман ва намозни кўпинча сафардаги кишилар билан ўқийман. Бир сафар шом намозини адо этиш учун масжидга кириб, жамоатга етган жойимдан қўшилиб, намозни адо этдим. Намоз тугагач, аён бўлдики, бу шом намози эмас, балки хуфтон намози экан ва ўқиётганлар мусофирлар бўлганлиги учун шом намозидан кейин хуфтон намозини ҳам адо қилишаётган экан. Ана шу намозимнинг ҳукми қандай? Қайта ўқишим керакми? Жавобингиз ва қимматли вақтингиз учун раҳмат айтиб, сизни дуо қилиб қоламан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Қайта ўқиш керак. Бизнинг мазҳабда бир намозни ўқиётган одамга бошқа намозни ўқийдиган одам иқтидо қилиши дуруст эмас.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat