Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бола асраб олиш

00:00 / 25.10.2010 | eski savollar | 823
Ассалому алайкум муҳтарам Шайх Ҳазратлари.Ижозатингиз билан ушбу саволни сизга тақдим қилсам.Савол: Бир биродаримиз бундан бир-икки йил олдин бир ярим ёшли болани оъша боланинг ота-онасига ёрдам боълсин деб оъз қарамоғига олган эка. Ҳозир у бола югуриб оъйнаб юрадиган ёшга тоълибди. Биродаримизнинг аёллари болага коъкрак солган экан, лекин бола эмган ёки эммаганлиги ноъмалум. Биродаримизнинг илмли одамлардан эшитишича, асраб олинган бола агар онани эммаса, бола балоғатга етгандан кейин оъша уйдаги аёлларга номаҳрам боълар экан. Ҳозирда ушбу бола оилага оъз фарзандидай боълиб қолиб, ундан ажрашлик оила аъзолари учун анча изтиробга сабаб боълиши мумкин. Муҳтарам Шайх Ҳазратлари, биродаримиз ушбу масала юзасидан коънгли ҳижил боълиб, сиздан ушбу ҳолатдаги Шариатимиз ҳукмини билиб беришимни илтимос қилганди. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Дин учун қилаётган меҳнатларингизни Аллоҳ Оъзи муносиб мукофатласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Яшайверса бўлади. Аммо аёлга номаҳрам бўлади. Яъни, икковлари бир-бирларига бегонадек бўлишлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat