Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кир ювиш кукунидан чиқаётган ютуқ

17:43 / 13.07.2018 | Dilrabo | 1743
Ассалому алайкум! 1). Хозирги кунда хар-хил акциялар, яъни масалан кир ювиш кукуни сотиб олсак унда ютуқ чиқиши мумкин бўлган лоторея белетига ўхшаш карточка чиқади. Яна шундай кир ювиш кукунидан кир ювиш машинами ва шунга ўхшаш бир қанча ютуқлар чиқади, бу нарсани доим ишлатиб келганим учун бошқасини ишлатолмайман. Бу ютуқларни олиб ишлатиш халолми? 2). Хўжайиним банкка ишлари тушиб пул ечиб олишга борсалар қўлларига мажбурий иккита лоторея белетини тутқазишибди. Бу белетини ўйнаб кўрсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Бу борада фуқаҳоларнинг қавллари шуки, нарса сотиб олинаётганда ютуқ чиқишини кўзлаб карточка ҳам олинса жоиз эмас. Ёки карточка эвазига нарсанинг нархига қўшимча нарх қўйилса бу ҳам жоиз эмас. Нарса ўз нархида сотилса, одамлар кўпроқ олиши учун ўзлари томонидан муокофот қўйишган бўлса олиш жоиз. ютуқни олиш ҳам жоиз.  

2). Қайтариб ўзларига бериб пулини олсин. Уларни бу мажбурий беришлари қонунан жиноят шаръан ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat