Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳунрезлик ортидаги жараёнлар.

00:00 / 19.10.2010 | eski savollar | 833
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум!1. Муҳтарам устоз! Менинг исмим Одилжон. Оъш шаҳридан боъламан.Мен ислом динимиз боъйича ҳаётим давомида нимаики илм олган боълсам, бу сиз туфайли,яъни сизнинг китобларингиз орқали эришдим. Интернет тармоғидаги савол-жавобларда бу илм булоғи янада олган билимимни тоълдирмоқда.СҲунинг учун ҳам сиз менга устозсиз. ”Иймон” китобингиздан тортиб,яқинда чоп этилган “Усулул фиқҳ” асаригача китобларингиз қоълимда мавжуд.Аллоҳ таоло бу имкониятлардан тоъла фойдаланишга Оъзи насиб этсин! Китоблардаги илм булоғидан келажакда фарзандларим ва бошқа яқинларимни ҳам бор имкониятдан баҳраманд,олган илмига амал қиладиган қилсин! Аллоҳ менга ато этган фарзандим Муҳаммадсодиқ(сизга ҳавас қилиб шу исмни қоъйганман) ни ҳам ҳаққига дуо қилинг! Келажакда фарзандим сиздек диний ҳам дунёвий билимларни яхши биладиган инсон боълишлигини Аллоҳ насиб этиб,Аллоҳнинг ҳидоятида ва Пайғамбаримиз(С.А.В.)нинг суннатларига амал қилувчи солиҳ бандаларидан боълиб,исломга ҳаёт ёъли бахшида оъғлонлардан боълсин!2. Маълумингизким, Қирғизистон жанубида бундан тоърт ой олдин жуда мудҳиш воқеалар боълиб оътди.Бу воқеалар ортидан бизнинг миллатга жуда катта босимлар боълди,боълмоқда.Моддий ва маънавий жиҳатларини оъз ичига олган миллатчилик коъриниши ҳатто давлат миқиёсидаги кайфиятга коътарилди.Ҳукумат амалдорлари ва зиёлилари тегарагида бизнинг миллатга боълган қарашлари шовинистик қарашдан боъшқа нарса эмас.Ҳокимият ҳамон қонуний тарзда шакилланмаган.Миллий муросани қарор топтирадиган ҳалқаро текширув ва политсия кучларини ташкилоти бу ҳудудларга киришига қаршилик маҳаллий миллатчилар тамонидан боълмоқда.Мабодо кирганда ҳам улардан юз берган фожеали воқеалар сабабини оърганишидан бир натижа чиқишига…..? нажот ёълғиз Аллоҳдан. Бу даргоҳларда оъзбеклар даромад манбаъига айланди.Оъзбекнинг коъзга коъринган бадавлат одамларини таъқиб остига олиниб,улардан пул ундириш ҳолатлари айтиб боълмас даражада коъп боълмоқда.СҲунингдек оъзбекларни коъпчилик қисми ҳовфсизлигини таъминлаш мақсадида мамлакатни тарк этган.СҲаҳарга чиққан оъзбек ҳавотирсиз қадам боса олмаяпти.Туб аҳолиси оъзбек боълган Оъшликлар шаҳар марказига фақат автомашиналар орқали боришмоқда,пиёда юришга ботина олиш қийин.Улардан бизларга нисбатан ҳовф катта.Қирғизистон жанубида анархия тузуми ҳукм сурмоқда.Оъзларини мамлакатда ”Титул” миллат вакиллиман деб ҳисобловчи миллатчи қарашдаги унсурлар оъзбеклар устидан ҳоҳлаган салбий коъринишдаги ҳолатларни солмоқда.Коъчалар,бекатларда оъзбекнинг учратиш қийин боълиб қолмоқда.Ҳар куни бир коънгилсиз воқеани учратасиз.СҲулардан бирини айтай,ҳаммасини айтсам ,гап коъп,вақтимиз ҳеч ҳам этмайди.Тунов кунги бир ачинарли ҳолат: Бир аёл боласи билан поликлиникадан қайтиб бекатда машина кутиб турган экан, чида икки-уч қирғиз аёли боълган машина келиб тоъхтаб, кундуз куни улар аёлни боласи билан номаълум тамонга олиб бориб роса калтаклашган.Атрофда ҳеч ким уни ҳимоясига келмаган.Орадан кунлар оътиб у аёлнинг жасади шаҳар чэтидан қош ва сочлари юлинган алфозга топилди.Аллоҳ Оъзи асраб,боласи эса тирик қолибди.Бу воқеа аёллар орасида боългани,эркакларни орасидагини айтиш…(?) Қайсинисини айтамиз!? Мен бир нарсани оъйлаб қолдим,аслида ҳам шундай оъзи.Аллоҳ таоло бизнинг бу ҳудуддаги этник миллатимизга шамол,жала,зилзила,сув тошқини балоларига ёндош, яъни қиёслаганда бу “қавмни балосини” бизларга бало-офат қилиб юборди. Бизлардан оътгани : Оъш ва Жалолободлик оъзбекларни асосий қисми тижорат билан шуғулланиб пулига ишониб манмансираш боългани учундир,шаҳардаги катта ресторан ва ошхоналарни қуриб кибрга берилб Яратганни ҳидоят тизимини унутганидандир балки,коъчаларда фоҳишабозлик авж олганидир балки,ёки оълимларимиздаги бидиятлар қисқарса ҳам, тоъйларимиз сендам мен қоламанми қабилида оътаётгани учундир. Жадидчилар мактабининг асосчиларидан бири Абдулла Авлонийнинг: ”Оъзбекларни тоъй балосидан қутқаринг”деган ҳикматли соъзи бизнинг ҳудудларда оъз ҳақиқатини топган эди.Яна бошқа биз билмаган айбларимиз бордирки Яратган бу балоларни юборгандир.Айбларимоз коъп.Бунинг сабаби Оъзига аён.Нима боълганда ҳам берган синовларига сабр қилишимиз энг муҳим жиҳатдир .Агарда биз бу балоларни бизларга ҳужум ва ҳунрезлик қилган “титул миллат”дан деб билиб, Аллоҳдан демасак,тавбаларимиз ҳеч қачон қабул боълмайди.Балолар ҳам давомли боълиши мумкин.Қачонки,бизнинг мусулмон оъзбек миллати, бу “титул миллатдан” оъзбекларга нисбатан келган балони Аллоҳдан, айбларимиз учун деб билиб, “булар” сабабчи,воситачи десаккина берилган синов, қилаётган сабримиз Оъзга этиб,шундагина қилган тавбларимиз даргоҳида қабул боълади, ИншаАллоҳ! Бу коъргиликлар ҳам бошимизда бор экан.Биздаги аянчли аҳволни Яратган бошқа ҳалқларга солмасин.Аллоҳ таоло бизларни синовлар ичидаги сабримизга ажрлар берсин ва “зулм” қилаётган қавмга ҳам Оъзи ҳидоят бериб, ҳамда уларга инсоф берсин! Сиз ҳам устоз,бизларга зулм қилаётган бу “қавм”ни зулмидан паноҳ соъраб дуо қилишингизни соъраб қоламиз! Ташаккур ва эҳтиром ила, Оъш шаҳридан Одилжон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло Ўзи сизларга сабр, бошқаларга инсоф берсин. Биз сизларнинг мусийбатларингизга шерикмиз. Доимо дуодамиз. Аллоҳ фарзандингиз Муҳаммад Содиқни ўзинги орзу қилгандан ҳам афзал бўлиб етишишини таъминласин!

Топ рейтинг www.uz Openstat