Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа дин вакиллари билан муомала

00:00 / 04.10.2010 | eski savollar | 2560

Ассалому алайкум, устоз. Мен Корея давлатида бир католикнинг қўл остида ишлайман. Саволим шуки, бир йил ишласам, ўша бир йилдан сўнг бир ойлик иш ҳақи қўшимча тарзда қўшиб берилади. Бу нарса қонунда бор экан. Аммо Ислом қонунида қандай? Олсам бўладими?

2. Корея давлатининг байрамларида яъни мен ишлаётган католиклар байрамида бизга емак, ичимликлар ҳаттоки пул ҳам беради, буларни олса бўладими?

3. Бошқа диндагиларни совғаси, эҳсон, нима бўлса ҳам берган нарсасини олса бўладими?Устоз саволларим кўпайгани учун ва саволларимдаги хатолари учун олдиндан узр. Аллоҳга омонат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! 

1. Мазкур қўшимча ойликни олсангиз, келишилган ўз ҳақингизни олган бўласиз.

2. Диний эътиқодга футур етмайдиган нарсаларни олса бўлади.

3. Динимизда ҳалол нарсаларни олса, бўлади.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat