Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ҳолатлар юзасидан...

00:00 / 28.09.2010 | eski savollar | 761
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: 1. Ҳазрат, сизнинг бу йилги рамазон ойида масжидларда қилган маърузаларингизни интернет орқали тинглашга муваффақ боълдик ва бундан оъзимиз учун коъплаб фойдалар олдик, алҳамдулиллаҳ. Ушбу хизматларингиз учун Аллоҳим сизни Оъз даргоҳидан улуғ ажрлар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Ҳазрат,ушбу туркум маърузаларингиздан бири инсонларга жинларнинг таъсирига бағишланди ва коъпчилик учун жуда қизиқ боълган маълумотларни оъз ичига қамраб олди. Ҳазрат, ушбу маърузангизда сиз – “Инсонларнинг ичига жин кириб олиши ёъқ, фақат жин тегиши бор” – дедингиз. Шу аснода савол пайдо боълади – Инсонларга жин текканлигининг аломати қандай ? 2. Агар инсонга жин теккан боълса, у қандай даволанади ? 3. Ҳазрат, сиз "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг 5-жузи, 5-боб "Намознинг кайфияти ҳақида", 1-фасл “Намознинг арконлари ҳақида”, 130-бетда "2-ракатда бисмиллоҳ айтилмайди" деб ё'згансиз. Ҳазрат, агар лозим топсангиз ушбу гапни тушунтириб оътсангиз, ҳанафий мазҳаби боъйича намозда 2-ракатда фотиҳадан олдин бисмиллоҳ айтилмайдими, ахир бошланғич китобларда айтилади деб ёзилганку ? 4. Ҳазрат, нега намоздан соънг имом “Оят ал-Курсий” ни тиловат қилганда фақат аввалги қисмини жаҳрий оъқиб, қолганини маҳфий оъқийди ? 5. Ҳазрат, намоздан соънг имом “Оят ал-Курсий” ни тиловат қилганда муқтадий уни имомнинг ортидан қай тарзда қироат қилмоғи лозим? Фақат қолган қисминими ёки тоълиқми ? Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ўша ичига жин кириб олди дейилганларнинг аломатлари бўлади.2. Тақволи, дам солишни ўзига касб қилиб олмаган кишилардан дам солиш сўралади. Беморнинг ўзи ҳам ўзига дам солиб, Аллоҳдан шифо сўрайди.3. Бу ихтилофли масала, ҳанафий мазҳабида ҳам икки хил гап айтилган. 4. Одамларга мазкур оятни ўқиётганини билдириш учун жаҳрий ўқийди. 5. Ўзи билганича ўқийди. Бу каби нарсалар ихтиёрий ишлар. Шунинг учун китоблардан ундай ёки бундай қилсин деган гаплар айтилмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat