Фақир ва мискинлар тўғрисида кўп ҳадис ва ривоятлар бор, лекин фақир ким, мискин ким, билмайман. Билиш учун сўраганларимдан тайинли жавоб ола олмаганман. Сиздан илтимос, фарқини тушунтириб берсангиз, мискин ким, фақир ким?
Ҳанафий мазҳаби таърифига кўра мискин – ҳеч нарсаси йўқ одамдир. Фақир эса – баъзи нарсалари бор-у, лекин моли шаръий нисобга етмаган одамдир.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077