Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки ҳадис ҳақида

10:43 / 30.04.2018 | Ubaydulla Egamov | 1487
Ассалому алайкум! 1). Интернетда бир хадис ўқиб қолдим Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким аср намозини қасддан қазо қилса барча амаллари хабата бўлибди - дейилган. Шу хадис саҳиҳми? Шу ҳақида маълумот берсангизлар. 2). Яна бир хадисда: Умматимни энг яхшиси хотини кўпроғидир. Шу ҳадис ҳақида ҳам. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Саҳиҳ ҳадис. Бу дегани ўша инсоннинг ўша кунда қилган солиҳ амалларининг савоби ҳабата бўлади маъносида. 

2).  Бу ибн Аббос розияллоҳу анҳунингсўзлари бўлган. 

عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ قَالَ: قَالَ لِي ابْنُ عَبَّاسٍ: هَلْ تَزَوَّجْتَ؟ قُلْتُ: لَا. قَالَ: فَتَزَوَّجْ، فَإِنَّ خَيْرَ هَذِهِ الْأُمَّةِ أَكْثَرُهَا نِسَاءً  

Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос менга: «Уйландингми?» деди. «Йўқ», дедим. «Уйлан, чунки бу умматнинг энг яхшиси аёллари кўп бўлганидир», деди».
Бу гап ҳамма эркакка тегишли эмас. Чунки ҳамма ҳам кўпхотинни уддасидан чиқолмайди. Баъзилар моддий жиҳатдан уддалай олмаса, бошқалар адолат жиҳатидан. Бу вақтда Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилган “Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани (олинг)” ояти амал қилиш керак.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадисларида қуйидагича марҳамат қилган: 

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ، مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمُ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ، فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ  

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эй ёшлар жамоаси! Сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деганларини эшитдим».
Бешовлари ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat