Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушимдаги олов !

00:00 / 27.07.2010 | eski savollar | 880
Ассалому алайкум Шайх хазратлари ! Якинда аёлим огир кассалик билан вафот этди. Вафот этганига 20 кун уткандан сунг, кечки уйку вактида мен туш курибман. Тушимда ховлимизнинг майит (аёлим) чикарилган хонасидан олов чикаётганини пайкаб колдим. Шошилиб бориб уша хонанинг эшигини очиб ичкарига карадим. Хонанинг деярли хамма жойида олов ёнар эди ва нагохон мен хам ушбу олов ичига кириб кетай дедим. Шу махалда каттик куркиб уйгониб кетдим. Шу вокеадан сунг мана тахминан 15 кун вакт утса хам, хеч узимга кела олмаяпман. Калбимни негадир гашлик ураб олган. Саволларим куйидагича1. Бу тушимнинг таъбири кандай экан ? Узи тушдаги ёнаётган олов нимадан дарак беради ? 2. Гаш калбимга таскин топишим учун нима килсам экан ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Яхшиликка таъбир қилинг. Тушдаги олов вазиятга қараб турлича таъбир қилинади.2. Қуръони Карим тиловат қилиб аёлингизга бағишланг. У кишига мағфират сўраб дуолар қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat