Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Назр

16:38 / 17.04.2018 | Zakirov | 1047
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, хозирги саволни саволлардан топа олмадим, шунга сизларни безовта қилябман. Укам фазанди эсон-омон дунёга келса бир қўй сўйишни назр қилиб қўйган эди. Мен назр гўштидан укам ва аёли ейиши мумкин эмас десам амаким шу назрни гўштидан ота-она, ака-ука ва опа-сингиллари хам аёли хам ейиши мумкин эмас деябдилар. Савол: назрни гўштидан ейиш кимга мумкин кимга мумкин эмас?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Амакингиз тўғри айтибди.
Агар ишим битса, жонлиқ сўйиб мискинларга едираман деса, бундай киши назр қилган киши ҳисобланади ва жонлиқ сўйиб мискинларга едириши лозим бўлади. Ўзи унинг гўштидан емайди. Агар фалон ишим битса бир жонлиқ сўяман деса-ю, мискинларга тарқатишни қўшиб айтмаса, бу сўзи назр қилиш бўладими ёки бўлмайдими, бу борада ихтилоф мавжуд. “Роддул муҳтор”нинг соҳиблари фалон ишим битса, жонлиқ сўяман деб, мискинларга тарқатишни зикр қилмаса ҳам назр бўлишини қўллаб қувватлаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat