Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ассаламу алайкум!

00:00 / 18.07.2010 | eski savollar | 739
Ассаламу алайкум файзли Шайх Хазратлари.Хурматли Шайх хазрат сиздан бир масала борасида маслаҳат со'рамоқчи эдим.Агарда ушбу масала сизга ма'қул келмаса маслаҳат бермасангиз хам майли.Саволим бироз о'згачароқ шунинг учун буларни билдириб о'тяпман.Бунинг учун аввалдан сиздан узр со'райман.Бошқалар билан маслаҳатлашишдан ко'ра сиздан маслаҳат олишни ма'қул ко'рдим.Савол қуйидагича:- Бир биродаримиз савдо (до'кон) билан шуг'улланадилар, мен у киши билан сухбатлашган вақтимда молиявий томондан қийналиб қолганларини, кредитга харакат қилиб ололмаганларини,шундан кейин бир кишидан фоизга пул олганликларини айтиб қолдилар.У кишига бу яхши эмаслигини айтсам бундан о'зга чоралари қолмаганини та'кидладилар.Мен хам у кишига пул бериб ойига ма'лум миқдорда пул олсам рибо бо'либ қолади.Ундан мехнат мендан пул десам, унинг о'зининг анчагина пули айланиб турибди.шунинг учун сиз қандай маслаҳат бера оласиз, я'ни мен у кишига пул беришим вау киши хам мен хам фойда олишим учун.Сиз пулни шундай фойдаланиб олишларига бериб туринг дейишингиз хам мумкин, лекин менда унчалик пул ё'қ фақат о'зим фойдаланадиган пулим бор уни берсам мен даромадсиз қолишим мумкин.Агар буни ё'ли бо'лса у киши кредитдан кечиб, фоизга олган пулларини қайтаришларига эришиларди.Агар иложи бо'лса яна бир нарса, у до'конда хамр сотилса мен оладиган фойдага та'сир этадими?Жавобингиз учун аввалдан рахмат. Ота-онамиз хақиларига дуо қилиб қо'йсангиз. Аллоҳ умрингизни узоқ, илмингизни зиёда қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг пулингиз ила қиладиган савдони алоҳида ҳисобини қилсин. Шартнома бўйича ҳар ким ўз ҳаққини олаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat