Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳатга муҳтож мусофир...

00:00 / 13.07.2010 | eski savollar | 583
Бисмиллаҳир Роҳманир Раҳийм, Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, Исмим Зафар, 24 ёшдаман, уйланганман ва 4 яшар қизим бор. Ҳозир Германияда Университетда та'лим оламан. Германияга келганимга 9-10 ой бо'либ қолди. Тошкентда 2-хонали уйим бор эди, шуни сотиб, о'қийман деб келдим. Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳга шукур, ҳозир 1-курсда Университетда о'қийман, лекин бу осон бо'лмаяпти. Ношукурлик қилаётганимда ёзаётганим ё'қ, қалбимга бу ерда таскин тополмаяпман. Оиламни ва қизимни олиб келишни иложини қилолмаяпман. Германия давлатининг қонунлари ко'п то'сқинлик қиляпти, я'ни бир киши кафилликка олиш керак. Ундай одам топилмаяпти. Кейин яқинда дадам оламдан о'тдилар, жанозаларида қатнаша олмадим, со'нгги манзилларига кузатиб қо'я олмадим. Сабр қилишда давом этяпман, сабр қилиш қанчалар қийин эканлигини ҳис қилиб, ба'зида о'йлаб қоламан. О'зи ман то'г'ри ё'лдаманми ёки шундай пайтларда оиламни олдида бо'лишим керак эдими?, деб. Нима қилишни билмай қолдим. Аллоҳга шукур, Германияга келишдан олдин моддий ҳолатим яхши эди, ота-онам, оилам ва қизим ёнимда эди, лекин о'қийман деб кетганим ното'г'ри бо'лдимикан деб о'йлайман. Яна со'райдиганим, оила ва қизимдан узоқ муддат айрилиқда яшаб (балким кейинчалик уларни олиб келишни имкони бо'лар, лекин бу учун қанча вақт керак бо'лади билмайман) о'қиганим яхшими ёки оила ва қизимни олдига қайтиб уларни ёнида бо'лганим яхшими? Қайси мен учун афзал билмайман. Жавоб билан бирликда, Аллоҳдан менга мадад ва то'г'ри ё'лни топишимни со'раб дуо қилинг. Мен ҳам сизнинг ҳаққингизда дуо бо'ламан иншаллаҳ. Аллоҳнинг раҳмати ва барокати бо'лсин. ҳурмат билан Зафар Сафаэв Германия, Ҳанновер

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ўзингиз яхшилаб ўйлаб кўриб ҳал қилинадиган масала. Аллоҳ сизга сабр берсин ва Ўзи тўғри йўлга бошласин!

Топ рейтинг www.uz Openstat