Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

закот ҳақида

00:00 / 12.07.2010 | eski savollar | 787
Ҳурматли шайҳ ҳазратлари, закот беришда бир масалага ойдинлик беришингизни со'райман.Маҳалламизда бир аёл 3 яшар қизини о'зи тарбиялайди. Эри билан ажрашган. Шу аёлга закот берса бо'ладими етим қизчани ҳаққи деб.Бу саволни бераётганим сабаби "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан иқтибос келтираман:Аллоҳ таоло: «Албатта, садақалар фақирлар, мискинлар, унда ишловчилар, қалблари улфат қилинадиганлар, қуллар, қарздорлар, Аллоҳнинг йўлида ва ватангадо учундир. Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ ўта билувчи ва ўта ҳикматли Зотдир», деган (Тавба, 60).Шарҳ: Ушбу ояти каримада мусулмонларнинг молларидан чиқарилган закотни олишга кимлар ҳақдор экани аниқ баён қилинмоқда. Шунга кўра, зикр қилинган саккиз тоифа закотга ҳақдор ҳисобланади, уларга бирорта бошқа тоифани қўшиб ҳам бўлмайди, бу тоифалардан бирортасини камайтириб ҳам бўлмайди. Бу ишни Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олгандир. ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ишга дахл қила олмаганлар ва қилмаганлар ҳам.Иқтибос тугади. Шу ерда етимлар закот олувчи қаторида ко'рсатилмаган.Яна бир масала, отаси қамалиб кетган бо'лса, шу отанинг фарзанди отаси то озодликка чиққунча етим ҳисобланадими ёки ёқми?Илтимос саволимга жавоб берсез. Рамадон ойига ҳам 1 ой вақт қолди. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Етим бўлишнинг ўзи билан закотга ҳақдор бўлмайди. Камбағал бўлиши керак. Сиз айтган қўшни аёл камбағал бўлса, закотни берсангиз бўлади.2. Отаси ўлган ва воятга етмаган болалар етим бўладилар. Бошқалар етим дейилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat