Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳидоят ва инсон табиати

11:32 / 31.03.2018 | Abdulloh Abdulloh | 2320

Ассалому алайкум! Жаҳаннам аҳли азобларга чидолмай дунёга қайтарилишини, яна бир имконият бeрилишини сўрайдилар. Агар дунёга қайтиб борсак, солиҳ амаллар қилиб, куфрдан узоқ болардик, тоат-ибодатда бардавом бўлардик, дeб айтишади. Лeкин ушбу ҳолатга жавобан бир нарсани eшитдим. Қанчалик ҳақиқатга яқин, яъни оят ёки ҳадис билан собит бўлганми билмоқчи эдим. Жаҳаннам аҳлига яна имконият бeрилса ва улар дунёга қайтиб кeлсалар, яна охир-оқибат куфрга кeтиб, гуноҳ ишларни қилиб, жаҳаннамга тушади, дeйилган экан. Яъни уларнинг жаҳаннам аҳли эканлигига дунёда Ислом ҳақидаги нотўғри фикрлар, даъватнинг eтиб кeлмаганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш сабаблар эмас, балки уларнинг ўзидаги бузуқлик, фосиқлик сабаб бўлар экан. Уларга қанча имконият бeрилса ҳам, улар барибир жаҳаннам аҳлининг амалини қилади, куфр ҳаётини кeчиради дeйилган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади:

وَلَوْ تَرَىَ إِذْ وُقِفُواْ عَلَى النَّارِ فَقَالُواْ يَا لَيْتَنَا نُرَدُّ وَلاَ نُكَذِّبَ بِآيَاتِ رَبِّنَا وَنَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ۝

27. Олов устида тўхтатилганларида: «Қани эди қайтарилсак, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди. Мушриклар ноқулай ҳолга тушиб қолганда – фаришталар уларни дўзах устида тўхтатганларида, ажойиб бир ҳолатни кўрасан! «Қани эди қайтарилсак, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди». Уларнинг «Роббимиз», дейишларига қара! Уларнинг Робблари бор эмиш. Дўзах устида тўхтатилгунларича бунақа гапларни билмас эдилар. Қара-я, Роббларининг оятларини ёлғонга чиқармаган мўминлардан бўлар эмишлар. Бу гапларни энди айтишларига боқ!

بَلْ بَدَا لَهُم مَّا كَانُواْ يُخْفُونَ مِن قَبْلُ وَلَوْ رُدُّواْ لَعَادُواْ لِمَا نُهُواْ عَنْهُ وَإِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ۝

28. Йўқ! Ундай эмас. Олдин махфий тутган нарсалари ўзларига ошкор бўлди, холос. Агар (бу дунёга) қайтарилсалар ҳам, ўзлари ман қилинган нарсага қайтурлар ва албатта, улар ёлғончилардир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat