Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аза ҳақидаги жавоб хусусида

11:20 / 16.03.2018 | Sardorbek | 3005

Ассалому алайкум! Устозлар, мeн тeлeграм саҳифангиздаги 3149-саволни ўқиб мeнда яна саволлар туғулди. 3149-саволга жавобингизда 40 ва бошқа нарсаларни тарк қилиб бидъатни тарк қилибсиз дeбсиз.
(1) Саволим шуки киши вафот этгандан кeйин қандай маросимлар қилинади? Аёл ва эркак кишининг шариатдаги қиладиган амаллари қандай бўлади?
(2) Аёл кишини иддаси дeганда нималар назарда тутилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўлганнинг ортидан кун белгиламай ва “қилмасам бўлмайди” деб ният қилмай хоҳлаганича эҳсон қилиш, номидан ҳаж қилиш, рўза тутиш, қурбонлик кунлари (бошқа кунда жоиз эмас) номидан қурбонлик қилиш, ҳаққига ҳар вақт истиғфор айтиш, китоблар сотиб олиб номидан садақаи жория қилиш, тиловат қилиб бағишлаш керак. Бидъатларни ўрнига намоз ва рўзадан қарзларининг фидясини бериш керак. Бундай қилиш васият қилинган суратда, ҳатто вожиб ҳам бўлади. Шунча қилиш зарур бўлган ишлар туриб шайтон инсонни аҳмоқона ва риё бўладиган ишларни қилдириб алдайди. Кўпинча савобини ҳам ҳабата қилдиради. Ота онага яхшилик қилиш истагидаги фарзанддаги иштиёқни ўша бидъатлар билан йўққа чиқаради. Инсон алданиб ўзини ота онасига катта иш қилиб қўйгандек хис қилиб қолаверади. Яхшиллакка бўлган чанқоғини шу билан қондиради, бўлди бас. Вафот топган инсон ботқоқа ботган киши каби бўлади. Фарзанд истиғфор айтиши билан ундан суғирилиб чиқаверади. Ботқоқдан чиққанларининг мақомлари кўтарилаверади.

عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : " إنَّ الرجل لتُرفع درجتُه في الجنَّة فيقول : أنَّى هذا فيقال : باستغفار ولدك لك " . رواه ابن ماجه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг жаннатдаги даражаси кўтарилади. Шунда у бу нарса менга қандай берилди дейди. Унга “Фарзандинг сенга истиғфор айтгани учун” дейди” дедилар. Ибн Можа ривояти. Валлоҳу аълам! 2). Қуйидаги линкда берилган маълумотни ўқинг http://fiqh.uz/maqola/405

Топ рейтинг www.uz Openstat