Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ГУНОХЛАРДАН ТИЙИЛА ОЛМАСЛИКНИНГ ДАВОСИ ХАКИДА

00:00 / 25.06.2010 | eski savollar | 2265
Ассалому алайкум мухтарам устоз, кадрли шайх хазратлари, азиз устоз!Сизга савол ила мурожаат килиб, насихат ва маслахатларингизни сурашга изн бергайсиз.Маълумки, муминнинг калби доим бир хил турмай узгариб тураркан. Хозир уша холатни мен бошимдан утказмокдаман. Бу дардимни сиздан бошка устозга айтишга уяламан. Бу мавзуни укиган биродарларимдан хам мени хакимда дуо килишлари сураб коламан.1. Устоз якиндан бери калбим дунё билан машгул булиб колмокда. Ибодатларимдан, илмимдан барака кетмокда. Узимни хеч бошкара олмай колдим. Аллохдан куп дуо килиб сураяпман, лекин ахволим узгармаяпти. Бомдод намозига хам купинча ухлаб колиб, зухони вактида укияпман. Ахволим унгланармикин деб, китобларни мутолаа киляпман. Калбим бироз таъсирланадида, кучага чикиб, одамларга аралашишим билан умуман бошка одам булиб коляпман. Гунохлардан тийила олмай колдим, астагфируллох! Купчиликни наздида мен килиб куйган гунох ва хатолар кичик куринсада, мени кунглим гаш булиб кетади. Гунохимни улкан хис киламан, хаттоки тавба килишга хам Аллохдан уяламан, уялишимни сабаби яна тавба килиб, шу гунох ва хатони такрорлаб колсам, нима булади, Аллохни олдида кандай жавоб бераман, деб хаё киламан. Хазрат илтимос менга маслахат беринг, калбим зангини кетказиш учун нима килишим керак, мени хакимга дуо килсангиз илтимос!2. Шу уринда урни булмаса хам бир янгилик билан сизни хушнуд килмокчиман. Якинда яъни 24 июн куни угил фарзандлик булдик, Аллох менга учинчи угилни ато килди. Якинлар билан маслахатлашиб, чакалокка Мухаммад Амин деб исм куйдик. Мухтарам устоз! Сиздан дуо сурамокчиман. Фарзандларимни сиз каби олим кишилардан булмокларини Аллохдан сураб дуо килсангиз. Намозларингизда биз гариб шогирдингизни купрок дуо килсангиз. Шоядки ишларим унгланиб кетса!Сизга хурмат ва эътиром ила Чустлик гойибона шогирдингиз Умиджон Турсинов.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби ҳолатлар бўлиб туради. Астағфируллоҳни кўп айтиб, Аллоҳдан ҳидоятида собит қадам қилишини сўраб тинмай дуо қилиб туринг. Аллоҳ ўғлингиз Муҳаммад Амийнни аҳли солиҳ, олим ва обид бандаларидан қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat