Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон тиловати

19:28 / 07.02.2018 | Мухаммадали | 4674

Ассалому алайкум! Яқинда, яъни январ ойининг бошларида бир укамиз уйида бувисининг вафоти муносабати билан худойи қилди. Мен ҳамда яна тўрт киши бордик. Борганлар ичида фақат мен намоз ўқийман, Қуръон тиловатини қоидалар бўйича ўқий оламан. Лекин борган жойимизда бир ёши 50лардан ўтган киши бизга қарамасдан ўзи тиловат қилиб кетди. Билиниб турибди, Қуръон тиловат бўйича саводи йўқ, кейин билсам умуман намоз ҳам ўқимас экан. Минг афсус ўқилган Қуръон тиловат  умуман нотўғри(Фотиҳа сураси кейин Ихлос сураси 3 марта ўқиди), тўғрисини айтсам бу тиловатни эшитиш мен учун жуда хам оғир бўлди. Қанчалар оғир бўлса ҳам кейинроқ тиловат қилган акани ёнига бориб, нотўғри ўқиганликларини, Қуръонни бундай ўқиш гуноҳ эканлигин айтдим. Халиги ака мендан озгина хафа ҳам бўлди. Буни бир шеригим кўриб «Қўяверинг ўқиса ўқибди-да» дегандай менга гапирди. Мен эса бу даражада бўлмаслиги айтдим, лекин тушунишмади. Бундан холатлар кўп бўлиб туради. Бу холатда менинг ҳаракатларим нотўғри бўлмадимикан деб ўйлаб қолдим. Умуман шунақа вазиятларда нима қилса тўғри бўлади? Нотўғри ўқиса ҳам ёшини ҳурмат қилиб ўтириш керакми ёки тўғрисини айтиб келган жамоада билган одам ўқишини айтиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Алоҳида, унга малол келмайдиган услубда бир оғиз айтиб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat