Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гриллни ейиш

21:27 / 18.01.2018 | muhiddin | 4510

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, фабрика товуқларини eса бўладими? У товуқларни сўйилиши қанақалигини билмаймиз. Грилл дeйишади пишириб сотишади, ҳололми ёки ҳаромми батафсил айтсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фабрика товуқларини ҳар бирини сўйишда алоҳида-алоҳида “Бисмиллаҳ”ни айтилса ва тўртта томирдан энг ками учтаси кесилса ҳалол бўлади. Бунда уламолар иттифоқ қилганлар. Фақат станокни юргазаётганда “Бисмиллаҳ”ни айтиб пичоқни ҳаракатга келтирилса ва товуқлар бирин кетин келиб пичоқдан ўтса уни ҳалол ёки ҳаромлигида ихтилоф бор. Баъзи бир араб уламолари жоиз десалар, аксар араб уламолари ҳамда Покистон, Ҳиндистон ва Мавритания уламолари ҳалол эмас дейишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat