Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчиликдаги саволлар

21:02 / 24.12.2017 | Ulug`bek | 3538

Ассалому алайкум! Саволимга такрорий бўлса узр сўрайман, азиз устозлар икки тадбиркор келишиб бир ишни бошласа, тенг шерик бўлиб фойда ва харажатларни 50/50 бўлиб. Кейин фикрлар ўзгариб 30/70 бўлса, 1 шерик пул тикса 70% даромад олади, 2 шерик эса меҳнати қилади 30% доромад олади. Савол: қилинадиган йўл кира ва бошқа харажатлар хам шу тарзда бўлинадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мусофир бўлса сафар йўл кираси, меҳмонхона ва озиқ-овқат ҳаражатлари шерикчилик пулидан бўлади. Ишхонага етиб келиш, ишдан қайтиб кетиш, эрталабги нонушта ва кечки таом ҳар бир кишининг шахсий пулидан бўлади. Кўрмайсизми ойликка ишловчилар ҳам ўз ёнидан пул тўлаб бориб келишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat