Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдоднинг қазоси

20:19 / 24.12.2017 | Gulnoza | 4719

Ассалому алайкум! Қазо намози хақида излаш хизматидан кўп малумотга эга бўлганим билан бирга тушунмаган жойларим хам бўлмоқда. Яни бомдод намози қазо бўлган бўлса, пешин вақти кирмасдан қазосини ўқиса, у вақтда бомдоднинг суннатини хам қазо қилади дейилган. Бу дегани фақат пешин вақтигача ўқиса бомдодни суннати хам ўқилади деб тушунайликми, пешин вақти кирса бомдодни қазосини суннати ўқилмайдими? Пешиндан сўнгчи? Тартиби соқит бўлган намозхон кўп йиллик бомдод намозини қазосини ўқимоқчи бўлса суннатини хам ўқимоқчи бўлса пешин вақтигача ўқийдими? У хам пешиндан кейин бомдодни фақат фарзини ўқийдими? Ёки тартиби соқит бўлмаган ва тартиби соқит бўлган намозхонлар учун, бомдод намозини қазосини фарзга тобе бўлган суннатини хам, макрух бўлган вақтлардан ташқари кечами кундузми фарқ қилмай ўқаверадими? Мен қазо намози ўқиш тартибини қоидасини, кўп йиллик қазо намозлари хақида барчасини излаш хизматидан ўқиб тушундим. Бирок бомдодни қазо бўлган суннати хақида берган саволларимни кенгроқ тушунишим учун сизлардан ёрдам сўраган холда мурожат қилмоқдаман! Вақтингизни олганим учун кечиринг. Хаммаси учун ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа. 2). Суннатини ўқиш ўша куннинг пешинигача. Бошқа кунларда бамдоднинг қазосида суннат ўқилмайди. 3). Ўқийверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat