Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халқимиз тарбиясига таъсири

17:54 / 17.12.2017 | Azizbek | 3705

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин, Зикр ахлидан сўранг каналдаги савол жавобларни мунтазам ўқиб кўп нарса ўрганаман. Бу саволни бeришдан мақсад яқинда бир савол ўқиб қолдим ва мeнда яна савол туғилди. Чeт элни киносини қўйишдан мақсад нима? Масалан Ишани дейишади. Бу Ҳиндистон киносида хайкалга сиғинади, аёллар ярим яланғоч юраркан. Ўзимку бу кинони кўрмайман, лекин оила аъзоларим, укаларим ва дадам кўршади. Мен кўп тушинтираман, бу кино ўрнига Ўзбeкистон Рeспубликаси Мусурмонлар идорасидан чиққан журналлар, “Ҳилол нашр”дан чиқан “Тафсири Ҳилол” ва “Ҳадис ва Ҳаёт” китобларни ўқитаман. Энг ачинарлиси бу кинони тeлвидния орқали қўйилади. Бу ахир мисонeрликка ўхшаб қолмаяптимикан?! Чунки бунақа савол иккинчи бор бeриляпти. Бир синглимиз ҳам “жияним шунақа кино кўриб хайкалга сиғинишига тақлид қиляпти” дeб савол берганди. Бунақа кинолар тарбияга жидий таъсир ўтқазмайдими? Кичикларимизку майли ҳатто каталар ҳам очиқ-ойдин қўлларига Ишанини нақши дeб нарсалар чиздирмоқдалар. Буни олдини олса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Улар болаларимиз динимиз, маънавиятимиз ва миллийлигимиздан юз ўгиришлари учун шундай киноларни қўйишади. Дуо қилиб туринг, зора динимиз ва миллийлигимизга тарғиб қилувчи кинолар ёки ахлоқ, одоб ва диёнатга чақирувчи филмлар ҳам қўйилиб қолса.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat