Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нон ҳақида

20:09 / 29.11.2017 | Ism | 3137

Ассалому алайкум! Нонни бизларга бобо бувиларимиз муқаддас дeб ўргатган. Мисол учун, мeнга оби нон ёқса буханка нон ёқмаса, мeн буханка нон ёқмайди дeйишим гуноҳми?  Бу шумланиш эмасми? Нон ҳам Аллоҳнинг ҳамма бeрган ҳалол нарсалари каби нeъматку? Дeйлик кимгадир «шотут» ёқмаса уни ҳам ёқмайди дeб eмаслик мумкинмасми? Жавобингиз учун катта раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Лекин у бизнинг ерларда бўлмайди, шунинг учун уни сал кареҳ кўряпман” дедилар.

أَنَّ ابْنَ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُما أَخْبَرَهُ، أَنَّ خَالِدَ بْنَ الْوَلِيدِ الَّذِي يُقَالُ لَهُ سَيْفُ اللهِ أَخْبَرَهُ: أَنَّهُ دَخَلَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى مَيْمُونَةَ - وَهْيَ خَالَتُهُ وَخَالَةُ ابْنِ عَبَّاسٍ - فَوَجَدَ عِنْدَهَا ضَبًّا مَحْنُوذًا، قَدِمَتْ بِهِ أُخْتُهَا حُفَيْدَةُ بِنْتُ الْحَارِثِ مِنْ نَجْدٍ، فَقَدَّمَتِ الضَّبَّ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَكَانَ قَلَّمَا يُقَدِّمُ يَدَهُ لِطَعَامٍ حَتَّى يُحَدَّثَ بِهِ وَيُسَمَّى لَهُ، فَأَهْوَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدَهُ إِلَى الضَّبِّ، فَقَالَتِ امْرَأَةٌ مِنَ النِّسْوَةِ الْحُضُورِ أَخْبِرْنَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَا قَدَّمْتُنَّ لَهُ، هُوَ الضَّبُّ يَا رَسُولَ اللهِ. فَرَفَعَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدَهُ عَنِ الضَّبِّ، فَقَالَ خَالِدُ بْنُ الْوَلِيدِ: أَحَرَامٌ الضَّبُّ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «لَا وَلَكِنْ لَمْ يَكُنْ بِأَرْضِ قَوْمِي فَأَجِدُنِي أَعَافُهُ». قَالَ خَالِدٌ: فَاجْتَرَرْتُهُ فَأَكَلْتُهُ وَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَنْظُرُ إِلَيَّ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай хабар қилади: «Аллоҳнинг қиличи дейишадиган Холид ибн Валид хабар қилдики, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Маймунанинг – у унинг ҳам, Ибн Аббоснинг ҳам холаси эди – уйига кирибди. Унинг ҳузурида тоблаб пиширилган зобб бор экан. Уни синглиси Ҳуфайда бинт Ҳорис Нажддан олиб келган экан. У зоббни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узатибди. У зот бирор егулик ҳақида сўзланмагунча, номи айтилмагунча камдан кам ҳолларда қўлларини унга узатар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини зоббга чўзибдилар. Шунда ҳозир бўлган аёллардан бири: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нима берганингизни айтиб қўйинг. Бу зобб, эй Аллоҳнинг Расули», дебди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зоббдан қўлларини тортибдилар. Холид ибн Валид: «Зобб ҳаромми, эй Аллоҳнинг Расули?» дебди. У зот: «Йўқ. Лекин у бизнинг ерларда бўлмайди, шунинг учун ундан сал жиркангандек бўляпман», дебдилар. Холид айтади: «Шунда мен уни олдимга тортиб, еявердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса менга қараб турардилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Бундан маълум бўладики, мубоҳ нарсани табиат тортмаса, емаслик ёки табиати тортмаганини айтишлик жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat