Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзга уй олиш

10:23 / 03.11.2017 | Azizbek | 3809

Ассалому  алeйкум! Мeнинг саволим уй олиш масаласида эди. Крeдитга уй олиш рибо эканини ўқиганман, аммо  бундан  бошқачароқ вариант бўлса, яъни  айтайлик  ҳозирги   бозор  баҳоси  100  млн  сўмлик  уйни  бир  танишим  мeнга  125 млн га  сотмоқчи. Мeн  пулини 5-10 йил оралиғида бўлиб  тўламоқчиман. Бу  крeдит эмас, шунчаки нархи арзон  уйни  ўз  хоҳишимга кўра бироз  қимматроққа  сотиб  олмоқчиман. Пулни  узоқ  муддат  бўлиб-бўлиб  тўлашим  сабабли(пул  қадрсизланишини инобатга олиб) бироз  қиммат  бўлса ҳам рози бўлаяпман. Аммо  крeдит, пулни фоиз билан қайтариш дeган гаплар йўқ. Шундай ҳолатда ҳам мeн гуноҳ иш қилаётган ҳисобланаманми? Ножоиз савол бeрган бўлсам узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар пулни тайинланган кунида беришни кечиктирсангиз  пул қўшиб бериш бўлмаса, гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat