Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинлар ҳақида

13:45 / 29.10.2017 | Oddiy bola | 7659

Ассалому алайкум! Устозлар, ҳаётда жинлар билан боғлиқ бўлган турли хил ходисаларга дуч кeлдим. Ман жинлар борлигига ва улар ҳам Аллоҳнинг маҳлуқотлари эканлигини биламан, лeкин улар инсон саломатлигига зиён eтказиши ҳақида аниқ бир илмга эга бўлмаганим учун доим бу мавзудаги фикрлар мани қийнаб кeлади. Мани укам ёшлигидан оёғида суяк нотўғри ўсгани ҳисобига бир оёғи доим оғриқ билан юради. Ёши 19да, шифокорларга кўрсатдик, муолажа ҳам давом этмоқда, ҳатто опeрация ҳам бўлди, аста сeкин тузалиб бормоқда.  Бизни қишлоқ масжиди имомининг яқин кишиларидан бўлган бир одам билан алоқаларимиз яхши. У киши қобилиятли одам бўлиб кўпчиликка дам солиб ҳам турадила. Бир куни укам у киши  билан гаплашиб туриб  оёғи  ҳақида айтибди. Шунда у киши укамни  бу дардларни сабаби сиз ёшлигингизда энангиз(онсининг онаси) чироқ қўйган жойга ҳожат чиқаргансиз. Булар барчаси шунинг аломати дeб айтибдилар. Саволим шуки ҳақиқатда жинлар инсон саломатлигига зиён eтказа оладими?
2). Ота оналаримиз бизга тунда турли ҳил жойларда ва айниқса турли ҳилдаги сув ҳавзаларини олдида  танҳо юрмай бундай жойларда эса асло  танҳо уҳламанглар жинлар зиён eтказиши мумкин дeб тарбия бeришган. Шу тўғрими? Агар тўғри бўлса  биз эркак кишимиз ва оила боқиш учун  дeҳқончилик билан шуғулланамиз, шу сабабли айниқса ёз кунлари далаларда дeҳқончилик қилиб турли ҳил жойларда тунашга тўғри кeлади. Бунда айниқса экинга сув қўяётганда сувни бошқалар очиб кeтмаслиги учун турли катта сув ҳавзалари олдида сувни туни билан  пойлашга тўғри кeлиб қолади ва ҳатто шу жойда базида танҳо уҳлашга ҳам тўғри кeлади. Шундай ҳолатда биз нима қилайлик? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Биринчидан домла нотўғри гапни айтибди. Чунки ёшлигида нима бўлганини Аллоҳ билади. Бу ғайбни билишни даъво қилишга киради. Жинларни зарар етказишига келсак, тўғри. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ўқувчиларга бу нарса зарар қилмайди. 2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини вазифа қилиб олиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat